Ўзбекистон | 19:28 / 21.12.2020
10823
1 дақиқада ўқилади

Россия элчиси: Ўзбекистон меҳнат мигрантлари учун "Спутник V" вакцинасига буюртма берди

Ўзбекистон томони ҳозирча бу ҳақда маълумот бермаган.

Фото: Anton Vaganov/REUTERS

Ўзбекистон Россияга ишлаш учун боришни режалаштирган меҳнат мигрантларини эмлаш мақсадида 1 млн доза "Спутник V" вакцинасига буюртма берди, деб маълум қилди Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев.

"Россияда ишлагани кетаётган меҳнат мигрантларини эмлаш учун 1 миллион доза препарат етказиб бериш бўйича келишув имзоланди", - деди Тюрденев.

Унинг айтишича, 2021 йилда Россиянинг коронавирусга қарши иккинчи - "ЭпиВакКорона" вакцинасини сотиб олиш бўйича келишув имзоланиши режалаштирилган.

Элчининг гапларини ҳозирча Ўзбекистон томонида ҳеч ким тасдиқламади.

4 декабр куни Россия Федерациясининг саноат ва савдо вазири Денис Мантуровнинг шахсан ўзи коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасини Тошкентга олиб келганди.

Маълумот учун, Россияда август ойида «Спутник V» воситаси коронавирусга қарши вакцина сифатида рўйхатдан ўтказилган.

Мавзуга оид