Ўзбекистон | 13:40 / 23.07.2019
43463
2 дақиқада ўқилади

«Ўзтрансгаз» раҳбари бошқа лавозимга ўтказилди

«Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси Баҳодир Бешимович Эшмуратов бошқа ишга ўтказилди.

Kun.uz манбаси маълумотига кўра, у «Ҳудудгазтаъминот» АЖ раиси этиб тайинланган. 

Баҳодир Эшмуратов 2018 йил декабридан буён «Ўзтрансгаз» раҳбари эди.

Баҳодир Эшмуратов
Фото: Gazeta.uz

Ўз навбатида, «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг янги раисига янги ўринбосар ҳам тайинланган.

Шу вақтгача «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖ раисининг иқтисодиёт бўйича ўринбосари Алишер Абдувосиқович Турдибоев «Ҳудудгазтаъминот» АЖ раисининг иқтисодиёт масалалари бўйича ўринбосари лавозимини эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ президентнинг «Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан «Ўзтрансгаз» АЖнинг газ таъминоти бўйича ҳудудий филиаллари негизида ташкил этилганди.

Қарорга кўра, «Ўзтрансгаз» «Ўзбекнефтгаз» таркибидан чиқарилган. Компания қазиб олувчи ташкилотлардан табиий газни сотиб олиб, кейинчалик экспорт ва импортга етказиб бериш, шунингдек магистрал газ қувурларига уланган истеъмолчиларга сотиш билан шуғулланувчи ягона операторга айланган. «Ҳудудгазтаъминот» эса газ тақсимлаш тармоқларига уланган истеъмолчиларга газ сотиш билан шуғулланади.

Мавзуга оид