Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Нексия” билан боғлиқ фирибгарлик жиноятини содир этган шахс қўлга олинди
Учтепа туманида Учтепа туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан “Нексия” русумли автомашинани сотиб оламан деб олиб, бошқа шахсга сотиб, пулларини ўз эҳтиёжига ишлатиб юборган шахс қўлга олинди.
Бу ҳақда KUN.UZ’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
Учтепа туманида 5 сентябр куни соат 16.03да тушган хабарга кўра, 2017 йил январь ойида, 1984 йилда туғилган, Андижон вилояти, Олтинкўл тумани, Далварзин махалласи рақамсиз уйда яшовчи А.А. Учтепа тумани Чилонзор-11 мавзедаги "Нур" меҳмонхонаси олдида, 1969 йилда туғилган, М.Улуғбек тумани, Буюк Ипак Йўли кўчаси 131-уйда яшовчи М.И.дан “Нексия” русумли автоуловини 5.000 АҚШ долларига сотиб олишини, бошида 1.000 АҚШ доллари бериб, қолган пулларни 6 ой ичида тўлаб беришини ваъда қилиб олиб, автомашинани бошқа шахсларга сотиб, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборганлиги аниқланиб, қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.А.га нисбатан Учтепа туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
19:53 / 16.01.2026
Taftish.uz сайтининг 5 ходими қўлга олинди. Улар товламачилик ва фирибгарлик жиноятларида айбланмоқда
09:37 / 10.01.2026
Сохта аккаунт билан пул ундирган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
19:16 / 08.01.2026
Учтепа тумани ҳокимлиги ходими 3 минг доллар билан ушланди
11:15 / 07.01.2026