Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳар, Бухоро, Қашқадарё ва Наманган вилоятлари ҳокимликларига бепул берилаётган кўчмас мулклар маълум бўлди
Фото: Fotolia
Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарорига мувофиқ ҳамда фуқароларнинг ижтимоий жиҳатдан ҳимояланмаган, кам таъминланган тоифаларини аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан уй-жой билан таъминлаш мақсадида ҳукумат фармойиши қабул қилинди.
Қайд этилишича:
2013-2018 йилларда жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти, Тошкент ва Бухоро шаҳар, Муборак, Миробод ва Чуст тумани судлари ҳамда Термиз ҳарбий судининг ҳукми билан жами қиймати 3,5 млрд сўмлик 15 та кўчмас мулк давлат даромадига ўтказилган;
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-бандига мувофиқ давлат даромадига ўтказилган мол-мулк сотилгунига қадар Вазирлар Маҳкамасининг қарори бўйича давлат органларининг моддий-техника базасини такомиллаштириш учун, истисно тариқасида, уларга текин берилиши мумкин.
Тошкент шаҳар, Бухоро, Қашқадарё ва Наманган вилоятлари ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг мувофиқ рўйхат бўйича жиноят ишлари бўйича судларнинг ҳукмларига биноан давлат даромадига ўтказилган кўчмас мулкни оператив бошқариш ҳуқуқи асосида Тошкент шаҳар, Бухоро, Қашқадарё ва Наманган вилоятлари ҳокимликларига бепул бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.
Тошкент шаҳар, Бухоро, Қашқадарё ва Наманган вилоятлари ҳокимликлари икки ҳафта муддатда кўчмас мулкларнинг:
аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондига қабул қилинишини;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан биргаликда фуқароларнинг ижтимоий жиҳатдан ҳимояланмаган, кам таъминланган тоифаларига уй-жойларнинг хусусийлаштириш ҳуқуқисиз, ижара шартлари асосида фойдаланиш учун берилишини;
тегишли даражада сақланиши ва улардан самарали фойдаланилишини таъминлайди.
Белгиланишича, ҳукмлар бекор қилинган ёки ўзгартирилган, ушбу фармойишда кўрсатилган кўчмас мулкларнинг бир қисмини ёки ҳаммасини хатловдан (рўйхатдан) чиқариш, уларни натурада қайтариш ёхуд уларнинг қийматини қоплаш тўғрисида суд қарори қабул қилинган тақдирда, Тошкент шаҳар, Бухоро, Қашқадарё ва Наманган вилоятлари хокимликлари кўрсатиб ўтилган кўчмас мулкларни суднинг тегишли ҳужжатида кўрсатилган шахсга белгиланган тартибда қайтаради еки уларнинг қийматини тегишли ҳокимликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан тўлаб беради.

Мавзуга оид
20:18 / 15.01.2026
Тошкентдаги айрим кўчаларда жамоат транспорти ҳаракати схемаси ўзгартирилади
12:08 / 14.01.2026
102 га қўнғироқ қилиб, “Трампга чора кўришни” сўраган фуқаро маъмурий жазога тортилди
15:29 / 13.01.2026
Қорақалпоғистон ва Тошкентда қалбаки доллар ўтказмоқчи бўлганлар ушланди
23:15 / 11.01.2026