Жамият | 10:37 / 25.07.2018
13421
1 дақиқада ўқилади

Жиззахдаги каналда икки нафар бола чўкиб кетди

Иллюстратив фото

23 июль куни Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида яшаганлар   12-сонли ўрта мактабнинг 6-синф ўқувчиси Р.Х. ва укаси шу мактабнинг 3-синф ўқувчиси И.Х.лар шу МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Саркисов” каналида чўмилаётиб, эҳтиётсизликлари оқибатида чўкиб кетганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, олиб борилган қидирув ишлари натижасида Р.Х.нинг жасади Зафаробод тумани “Бирлик” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “ЮР-24” каналидан топилган.

«Ҳурматли фуқаролар, фарзандингиз ва яқинларингизни чўмилиш тавсия қилинмаган жойларга юборманг. Агарда махсус чўмилиш ҳавзаларига бормоқчи бўлса, уларни назоратсиз қолдирманг! Ҳушёр бўлинг!» - дейилади ИИВ хабарида.

Мавзуга оид