Ўзбекистон | 11:28 / 04.01.2022
3430
1 дақиқада ўқилади

Хорижда ўзбек тилини оммалаштириш билан шуғулланувчи Алишер Навоий халқаро институти ташкил этилади

Хорижий давлатларда ўзбек тили, маданияти ва миллий анъаналарни кенг оммалаштириш, гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш билан шуғулланувчи Алишер Навоий халқаро институти ташкил этилади.

2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасига кўра, хорижий давлатларда ўзбек тили, маданияти ва миллий анъаналарни кенг оммалаштиришга қаратилган, шу жумладан, Алишер Навоий халқаро институтини ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрланади.

Бунда, маданий ва миллий анъаналарни хорижий мамлакатларда тарғиб этиш бўйича халқаро тажриба ўрганилади ва таклифлар тайёрланади.

Шунингдек, Европа давлатларида Алишер Навоий ижодига бағишлаб ижодий кечаларни ташкил этиш, уларда буюк мутафаккирнинг ғазалларини ўзбек тилида ўқиш мўлжалланган.

Бунда, Европа давлатларида ижод ва бадиий адабиётга қизиқувчи ёзувчилар, шоирлар, таҳлилчилар ва бошқа доиралар вакиллари мавжудлиги ўрганилади, улар билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилади, Алишер Навоий ижодига бағишлаб ташкил этиладиган ижодий кечаларни ўтказиш бўйича барча комплекс масалалар ҳал қилинади.

Мавзуга оид