Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мозори Шарифда Навоий ёдгорлигини қайта тиклаш бошланди
Аввалроқ, Афғонистондаги Навоий ҳайкали ва ёдгорлиги бутунлай вайрон қилинган, «Толибон» ҳукумати буни «янада кўркам мажмуа қурилиши» билан изоҳлаган эди.
Фото: Дунё
Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрида Алишер Навоий ёдгорлигини қайта тиклаш ва ободонлаштириш лойиҳасига тамал тоши қўйилди, деб хабар берди «Дунё».
Шаҳар ҳокими Абдураҳмон Ҳиммат сўзларига кўра, шаҳарнинг Мухобирот чорраҳасида жойлашган, Навоийнинг «анча хароб ва кўримсиз ҳолга келиб қолган ёдгорлигини қайта тиклаш» бўйича қарор қабул қилинган.
«Янгидан барпо этиладиган мажмуа учун катта ер майдони ажратилди, унда Навоийнинг таржимаи ҳоли, ҳаёт йўли, давлат арбоби сифатида амалга оширган хайрли ишлари акс эттирилган лавҳа ўзбек, инглиз, дорий ва пушту тилларида ўрнатилади, шунингдек, кутубхона ташкил этилади», деди ҳоким.
Ёдгорлик қурилиши шаҳар ҳокимлиги бюджетидан молиялаштирилади ва бир ой муддатда тугатилади. Ёдгорлик учун матнларни тайёрлашда Термиз давлат университети ёрдам бериши қўшимча қилинди.
Аввалроқ Навоий ҳайкали ва ёдгорлиги бутунлай вайрон қилингани, шундан сўнг, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бу ҳақда Афғонистон ҳукуматидан изоҳ сўрагани ҳақида хабар берилган эди. «Толибон» бу ишлар ҳукумат билан келишилмаганини ва Навоий ҳайкали ўрнатилган жой «буюк аллома хотирасига етарлича муносиб эмаслиги», шоир ва мутафаккир учун «янада кўркам мажмуа қурилиши лозимлиги» боис маҳаллий ҳокимият томонидан «олиб ташланганини» маълум қилди.
Мавзуга оид
00:32 / 19.03.2026
Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан ўзаро жангларни вақтинча тўхтатди
15:18 / 18.03.2026
Ўзбекистон ҳайит арафасида Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборди
10:45 / 17.03.2026
Афғонистон Покистоннинг Кобулга зарбаси оқибатида 400 киши ҳалок бўлганини маълум қилди
14:02 / 14.03.2026