Ўзбекистон | 23:46 / 27.02.2018
8778
2 дақиқада ўқилади

ИИВ Тергов департаментида фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя қилинади

Фото: Тергов департаменти

26-27 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти ташаббуси билан республиканинг барча ҳудудларида ички ишлар органлари тизимида суриштирувчи ҳамда терговчи сифатида фаолият олиб бораётган ходимлар билан учрашувлар ташкил этилди. Уларга суриштирувчи ва терговчиларнинг ота-оналари, яқин қариндошлари таклиф этилди. 

Учрашувларда суриштирувчи ҳамда терговчиларнинг ота-оналари, яқин қариндошларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
2017 йил 15 сентябрдаги 727-сонли “Ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ходимлари томонидан жиноятларни тергов қилиш ҳамда фош этиш самарадорлигини янада ошириш тўғрисида”ги қарори талаблари, суриштирувчи ҳамда терговчиларга махсус малака даражаларини берилиши, уларнинг иш фаолиятини баҳолаш мезони сифатида соҳага рейтинг тизими жорий этилганлиги, оғир ва ўта оғир жиноятларни намунали фош этганлик 
ҳамда тергов қилганлик учун пул мукофотлари билан тақдирлаш тартиби, соҳадаги бошқа туб ўзгаришлар етказилди. 

Шу билан бирга, суриштирувчи ҳамда терговчиларнинг жиноятларни ўз вақтида фош этиш, ҳар томонлама, тўла ва холисона тергов қилиш, суриштирув ва дастлабки терговни амалга оширишда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари устунлигига, уларнинг шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилинишига сўзсиз риоя этиш, айниқса улар билан хушмуомалада бўлишга доир аниқ талаблар қуйилди.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид