Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёдаги 9 та туман-шаҳар ҳокимлари Хитойга йўл олади
Улар Сирдарё эркин саноат зонасидаги лойиҳаларни хитойлик инвесторларга тақдимот қилиб келади. Шунингдек, Хитой билан ҳамкорликда Гулистонда янги савдо-саноат зонаси ташкил қилиниб, у ердаги объектлар тадбиркорларга тайёр лойиҳа сифатида саноат ипотекаси ёки лизингга берилади. Давлат Тошкент шаҳридаги заводини Сирдарёга кўчиришни хоҳловчи тадбиркорларни қўлламоқчи.
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарёга ташрифида саноат, сервис, қишлоқ хўжалиги ва инфратузилмани масалалари муҳокама қилинди.
Маълум қилинишича, сўнгги йилларда вилоятда хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда 500 миллион долларлик 31 та корхона ишга туширилиб, 5 мингта иш ўрни яратилган. Хитойлик ҳамкорлар билан яна 700 миллион долларлик 40 та лойиҳа бўйича ишлар кетяпти.
Янгиер, Гулистон ва Ширин шаҳарлари, Сирдарё, Боёвут, Гулистон, Мирзаобод, Оқолтин, Ховос ҳисобидан Сирдарё эркин саноат зонаси ҳудуди 1080 гектарга кенгайтирилди. Энди бу ерда юқори қўшилган қиймат берадиган лойиҳалар жойлашиши керак.
Давлат раҳбарига кўра, вилоят ва туман ҳокимлари саноат зонасига қўшиб берилган минг гектарда камида 4 миллиард долларлик лойиҳаларни бошлаши лозим.
Бунинг учун лойиҳаларнинг самарадорлигини ҳисоб-китоб қилиб, инвесторларга тақдимот қилиш учун Сирдарё, Боёвут, Гулистон, Мирзаобод, Оқолтин, Ховос туманлари, Янгиер, Гулистон, Ширин шаҳарлари ҳокимларидан иборат делегацияни Хитойга юбориш топширилди.

Хитойнинг Синдао шаҳрида “Хитой – Шанхай ҳамкорлик ташкилоти” махсус иқтисодий пилот зонасидаги имтиёзлар, уларни қўллаш механизмлари, амалга оширилаётган лойиҳаларни пухта ўрганиб, Гулистон шаҳрида камида 5 минг иш ўринли “Ўзбекистон – Шанхай ҳамкорлик ташкилоти” савдо-саноат зонасини ташкил қилиш вазифаси қўйилди. Бу ердаги объектлар тайёр лойиҳа сифатида тадбиркорларга саноат ипотекаси ёки лизинг асосида тақдим этилади.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳридан босқичма-босқич кўчирилаётган саноат корхоналарининг бир қисмини Сирдарё эркин иқтисодий зонасига кўчириш имконияти бор.
Шу сабаб пойтахтдаги корхонасини Сирдарёга кўчирмоқчи бўлган тадбиркорлар учун саноат зонасидаги ерлар соддалаштирилган тартибда, чегирма билан таклиф этилади. Уларга 10 миллиард сўмгача имтиёзли кредит берилади. Хомашёни темир йўли орқали ташишда арзонлаштирилган тарифлар қўлланади.
Мавзуга оид
18:05 / 30.03.2026
Уйқусиз тунлардан $385 000 гача: MITʼдан 100 фоиз грант ютган сирдарёлик Асилбек Суннатов
09:34 / 28.03.2026
Сирдарёлик йигит 2 млрд сўмлик киберўғриликда ушланди
12:30 / 14.03.2026
Кармана туман ҳокими ўқитувчиларни ҳокимликка йиғиб, қарийб 1 соат турғизиб қўйди
10:08 / 14.03.2026