Жаҳон | 19:45 / 28.04.2025
4766
1 дақиқада ўқилади

Таиландга борадиганлар учун янги талаб жорий этилди

Энди Таиландга борадиган чет элликлар, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари ҳам мамлакатга кириш картасини ушбу давлатга етиб бориш санасидан 3 кун олдин олишлари шарт.

Фото: Getty images

Таиланд қироллиги Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатга киришнинг янги тартиби жорий этилганини расман маълум қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, 2025 йил 1 майдан бошлаб Таиланд қироллигига кирувчи барча чет эл фуқаролари Таиландга кириш картасини (Thailand Digital Arrival Card, TDAC) мамлакатга етиб келиш санасидан 3 кун олдин махсус платформа орқали олишлари шарт.

«Шу муносабат билан Таиландга боришни режалаштирган Ўзбекистон фуқароларида қиролликнинг мазкур қарорини ҳисобга олишларини сўраб қоламиз», — дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 15 июл кунидан Таиланд ҳукумати 93 давлат, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари учун 60 кунгача визасиз кириш режимини расман жорий қилганди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов

Мавзуга оид