Ўзбекистон | 09:30 / 16.10.2017
28223
3 дақиқада ўқилади

«7 КУН»: Мирзиёевнинг Сочига сафари, Аҳмад Шаҳид хулосалари, Уфада чириётган ўзбек машиналари Kun.uz муҳокамасида

KUN.UZ сайти журналистлари томонидан мамлакатимиз ва жаҳонда рўй берган энг муҳим ва аҳамиятга молик воқеа-ҳодисалар таҳлилига бағишланган кўрсатув эътиборингизга ҳавола этиб борилмоқда. «7 КУН» лойиҳасининг навбатдаги сони ҳам анъанавий тарзда журналистлар Хуршид Далиев ва Алишер Рўзиохунов томонидан олиб борилган.

Ҳафтанинг энг муҳим янгиликларидан бири — Россиянинг Сочи шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарларининг саммити бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди ва нутқ сўзлади.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид Ўзбекистонда дин ва эътиқод эркинлиги борасидаги ҳозирги вазият ҳақидаги фикрларини билдирди. Шунингдек у Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинди.

Кўрсатувда муҳокама этилган қолган мавзулар қуйидагилардан иборат:

  • Президентимиз Шавкат Мирзиёев электр энергияси ва табиий газ бўйича йиғилиш ўтказди
  • Қўшимча контракт асосида олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилинган ўқувчилар  учун ўқиш қачон бошланиши расман эълон қилинди
  • Ravon Россия автобозорида 445 фоизлик ўсишни қайд этди
  • Олтинкўл туманидаги ҳовлилардан бирида кўзага жойлаб кўмилган 4500 донадан зиёд мис тангалар хазинаси топилди.
  • Шавкат Мирзиёев тест синовлари тизими эскирганини айтди
  • Ҳафта ичида Ўзбекистонда Тожикистон маданият кунлари ва қўшни давлат саноат маҳсулотларининг Ўзбекистондаги биринчи кўргазмаси бўлиб ўтди
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон Косонсой сув омборидан давлатлараро фойдаланишга келишиб олди
  • Халқаро валюта жамғармаси 2018 йилда Ўзбекистон сўми 12,7 фоизлик инфляцияга учраши мумкинлигини прогноз қилмоқда

 

  • Ўзбекистонда ишсизлар жамоат ишларига жалб этилиб, уларга маош тайинланиши ҲАФТА ЯНГИЛИГИ сифатида қайд этилди

Дастурда одатдагидек, «Ҳафта иқтибоси», «Ҳафта қаҳрамони», «Ҳафта антиқаҳрамони», «Ҳафта топилмаси» номинациялари бўйича фикр юритилган. Кўрсатув сўнгида ҳар доимгидек, қисқача футбол хабарларига ўрин ажратилган.

«7 КУН» телелойиҳасини Youtube видеопорталидаги каналимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Мавзуга оид