Ўзбекистон | 21:25 / 27.09.2022
16919
1 дақиқада ўқилади

Ғаниев ва Воитовга кластерлар фаолиятини текшириш бўйича топшириқ берилди

Фото: Kun.uz

Видеоселектор йиғилишида Президент администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов кластерлар томонидан салбий ҳолатларга йўл қўйилаётгани тўғрисида кўплаб эътирозлар мавжуд эканига тўхталди.

«Кластерларга паст нархда пахта сотишни хоҳламаган фермерларга туман сектор раҳбарлари томонидан босим ўтказилаётганини қандай тушуниш мумкин?

Ғаниев Шуҳрат Мадаминович, Воитов бу ҳолатни икки кун муддатда шахсан ўрганиб, халқ орасида бундай норозиликларни келтириб чиқаришга сабаб бўладиган сектор раҳбарлари, кластерлар бўйича таклиф киритинглар», — дея топшириқ берди Умрзоқов.

Мавзуга оид