Ўзбекистонлик давлат хизматчилари Оксфордда малака ошириши мумкин
Ўзбекистон президентининг маслаҳатчилари Сардор Умрзоқов ва Сума Чакрабарти давлат ходимларининг иш самарадорлигини ошириш, Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик ва тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистоннинг юқори салоҳиятли давлат хизматчилари Буюк Британиянинг Оксфорд университетидаги Said Business School мактабида малака оширишга таклиф этилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабарти маълум қилди.
Чакрабарти LinkedIn ижтимоий тармоғига жойлаган постида Ўзбекистон президентининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси Сардор Умрзоқов билан Тошкентда учрашганини айтиб, биргаликда тушган суратини илова қилди.
Учрашувда улар давлат хизматчиларининг иш самарадорлигини ошириш бўйича фикр алмашган. Умрзоқов ходимлар тўлиқ иш соатига амал қилиши тарафдори эканини айтган. Унга кўра, агар вазирликлар ходимлари мунтазам иш соатлари бўйича ишласа ва оилалари билан бугунгидан кўпроқ вақт ўтказиш имкониятига эга бўлса, бу иш самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатади.
“Мен бу фикрни тўлиқ қўллаб-қувватлайман, чунки ўтмишда Буюк Британия давлат хизмати тизимида энг юқори даражаларда мослашувчан иш тартибини жорий қилиш тажрибасига эга бўлганман”, – деган Сума Чакрабарти.
Умрзоқов ва Чакрабарти Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши бўйича ютуқлар ҳамда мамлакатга тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича янги дастурни бошлаш мавзуларини ҳам муҳокама қилган.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Ўзбекистон | 07:57
-
Kun.uz Рамазон ҳайити билан барчани муборакбод этади!
Ўзбекистон | 07:01
-
Саида Мирзиёева Туркманистондаги халқаро конференцияда иштирок этди
Ўзбекистон | 00:41
-
Трамп фирибгарлик учун қамалган Nikola Motor асосчисини афв қилди
Жаҳон | 23:56 / 29.03.2025
Мавзуга оид

20:33 / 19.03.2025
Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабарти билан ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини якунлаш масаласини муҳокама қилди

17:44 / 02.01.2025
Ўзбекистонда стратегик тадқиқотларни мувофиқлаштирувчи орган ташкил этилди

11:52 / 02.12.2024
Орган ходимларига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланмоқда

22:12 / 22.11.2024