Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмазор туманида такрорий ўғирлик содир этган шахслар қамоққа олинди
2017 йилнинг 20 июнь куни тахминан соат 10:30 да, Артур Нагимов Маратович ва Даврон Абдуллаев Мирзахўжа ўғли, ўзганинг мол-мулкини яширин талон-торож қилиш мақсадида, Олмазор тумани ҳудудида фуқаро Наталья Бегловага (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) тегишли хонадоннинг кириш эшиги очиқлигидан фойдаланиб, унга тегишли “Samsung» русумли телевизорни ўғирлаганлар. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари (ўғирлик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан, уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

А.М.Нагимов ва Д.М.Абдуллаевларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Юқоридаги шахсларнинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этиши мумкин.

Мавзуга оид
09:37 / 08.12.2025
Нигерия: жангари гуруҳ қўлидан 100 нафар мактаб ўқувчиси қутқарилди
12:02 / 22.10.2025
Луврдан ўғирланган буюмларнинг қиймати маълум қилинди
15:08 / 20.10.2025
«Атиги 7 дақиқада ва безбетларча» – Лувр музейидан «бебаҳо» заргарлик буюмлари ўғирлаб кетилди
00:43 / 20.10.2025