Ўзбекистон | 19:47 / 02.03.2019
47341
3 дақиқада ўқилади

Энг билимли абитуриентлар қайси ОТМни танлайди?

Олий таълим муассасасига кириш балларининг қанчалик юқори эканлиги унга ҳужжат топшираётган абитуриентларнинг билим даражаси, қайси соҳа бўйича рақобатнинг кучли эканлигини кўрсатади. Maʼrifat нашрида эълон қилинган мақолада 2018 – 2019 ўқув йили учун қайси ОТМда балл кўрсаткичи қанча бўлганлигини кўрсатувчи мақола эълон қилинди.

Давлат тест маркази маълумотлари асосида тайёрланган мақолага кўра, республика бўйича давлат гранти учун энг юқори ўртача кириш баллари қуйидаги олий ўқув юртларида қайд этилган:

Тошкент давлат юридик университети – 218.1;

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломати университети – 188.4;

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети – 185.1;

Бухоро давлат тиббиёт институти – 166.4;

Тошкент давлат шарқшунослик институти – 163.6.

Тўлов-шартнома асосида ўқиш учун қайд этилган энг юқори ўртача баллар:

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети – 164.1;

Тошкент давлат юридик университети – 162.3;

Тошкент давлат стоматология институти –160.0;

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети – 157.7;

Тошкент тиббиёт академияси – 156.9.

Энг кўп қабул квотаси ажратилган олий ўқув юртлари:

Давлат гранти учун:

Тошкент давлат техника университети – 578та;

Урганч давлат университети –567та;

Қорақалпоқ давлат университети – 545та;

Бухоро давлат университети– 539та;

Самарқанд давлат университети–513та.

Тўлов-шартнома учун:

Самарқанд давлат университети – 2163та;

Бухоро давлат университети – 2105та;

Урганч давлат университети –1905та;

Ўзбекистон Миллий университети– 1904та;

Фарғона давлат университети – 1889та.

Аввалроқ «Қайси туман абитуриентлари энг билимли?» сарлавҳали мақола эълон қилинганди. 

Мақолада келтирилган Давлат тест маркази маълумотларига қараганда, 2018 йилда республиканинг абитуриент энг кўп талабаликка тавсия этилган ўн туман/шаҳарлардан еттитаси Бухоро вилояти (Шофиркон, Вобкент, Пешкў, Қоракўл, Ғиждувон, Қоровулбозор туманлари ва Бухоро шаҳри)га тўғри келган бўлса, қолгани Навоий вилояти (Зарафшон, Навоий шаҳарлари, Қизилтепа тумани)да жойлашган.

Бу борада энг паст кўрсаткични эса Ангор, Олтинкўл, Сариосиё, Арнасой, Избоскан, Асака, Андижон, Шеробод туманлари ва Қорасув шаҳри кўрсатмоқда. Мисол учун, 4977 нафар шерободлик ёшдан бор-йўғи 5,7 фоизи тестдан етарлича баллни тўплай олган.

Мавзуга оид