Ўзбекистон | 16:48 / 13.01.2023
13191
1 дақиқада ўқилади
“Тошкент – Бухоро – Тошкент” йўналишидаги Афросиёб поездларининг 3 кунлик рейслари бекор қилинди
Ноқулай об-ҳаво шароити сабабли “Тошкент – Бухоро – Тошкент” йўналишидаги Афросиёб поездларининг 13,14,15 январ кунги 3 та рейси бекор қилинди.
“Ўзбекистон темирйўллари” хабар беришича, йўловчилар Афросиёб поездининг ўрнига қуйидаги йўловчи поездлардан фойдаланиши мумкин:
- 12-сонли “Тошкент – Бухоро” “Шарқ”;
- 56-сонли “Тошкент – Бухоро – Хива”;
- 58-сонли “Тошкент – Бухоро – Шовот”;
- 72-сонли “Тошкент – Бухоро – Олот”;
- 125-сонли “Андижон – Тошкент – Бухоро – Хива”;
“Харид қилинган чипталарни темирйўл чиптахоналарида, электрон тарзда харид қилинган чипталарни эса chipta.railway.uz сайтида қайтаришингиз мумкин. Чипта 100% қийматда қайтарилади”, – дейилади расмий изоҳда.
Эслатиб ўтамиз, 13 январ куни Бухоро – Тошкент йўналишидаги Афросиёб поезди “Малик” станциясида тўхтаб қолганди. “Ўзтемирйўлйўловчи” бунга ноқулай об-ҳавони сабаб қилиб кўрсатганди.
Мавзуга оид
21:58 / 04.11.2024
Сариқ ва қизил рангларда товланаётган Тошкент — фотожамланма
17:42 / 04.11.2024
Хавфсизлик чегарасидан 80 баробар юқори: Лаҳор дунёнинг ҳавоси энг ифлос шаҳарларидан бири
08:10 / 04.11.2024
Тошкентда “Яшил шаҳар” куни ўтказилади
15:04 / 03.11.2024