Тошкент метросида яна бир носозлик юз берди
Тошкент метросида навбатдаги носозлик юз берди, поезд йўловчилари “Олмазор” бекатида туширилди.
Кеча, 20 июн куни соат 22:10да Чилонзор йўналишининг “Олмазор” бекатидан “Бекат 1” томон ҳаракатни бошлаган ҳаракат таркиби машинисти томонидан поездда носозлик аниқланган.
“Тошкент метрополитени” УК хабарига кўра, йўловчилар ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўловчилар “Олмазор” бекатида туширилган. Носозликни аниқлаш мақсадида ҳаракат таркибидаги поезд электродепога жўнатилган.
“Келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўраймиз”, дейилади маълумотда.
Тошкент метросида сўнгги ойларда кўплаб кўнгилсиз ҳодисалар кузатилди.
18 март куни «Олмазор» (Чилонзор йўли) ва «Бекат-1» (Сергели йўли) орасидаги туннелда икки поезд тўқнашганди.
7 апрель куни Тошкент метросида икки поезд тўқнашгани ҳақида хабар тарқалди. Расмий изоҳда техник сабабларга кўра «Ғофур Ғулом» бекатида йўловчилар поезддан туширилиб, захирага келган навбатдаги поездга ўтказиб юборилгани, йўловчилар туширилган поезд бошқа поезд ёрдамида шатакка олиниб, «Беруний» бекатига олиб келингани маълум қилинди.
8 апрель куни Сергели ерусти метросида поезд ярим йўлда тўхтаб қолди. Йўловчилар темир йўл бўйлаб пиёда юришга мажбур бўлди.
9 апрель куни ижтимоий тармоқларда поезднинг очиқ эшиклар билан ҳаракати туширилган видео тарқалди.
28 апрель куни туннелда тўхтаб қолган поезд ҳақидаги видео тарқалди, унда йўловчилар рельслар орқали ҳаракатланиб, бекатга етиб олгани тасвирланган.
7 май куни соат 21:10 дан 22:00 гача Тошкент метрополитени Ҳалқа йўлининг 7-бекатида электр энергияси ўчиб қолганди. Метродаги носозлик туфайли шаҳар жамоат транспортида юқори даражадаги тирбандликлар юзага келди. «Чилонзор» йўлида ҳаракат тўхтаб қолгани туфайли бекатларда тўпланиб қолган йўловчилар ташқарига чиқишга мажбур бўлишган.
13 май куни эса Тошкент метрополитени «Амир Темур хиёбони» бекатида барча йўловчилар тушириб юборилди, ижтимоий тармоқларда воқеа акс этган видеолар тарқалди. «Ўзбекистон темир йўллари» компаниясининг ҳолат юзасидан берган изоҳида айтилишича, шу куни Чилонзор йўналишида техник-профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан соат 10:30 дан 11:00 гача поездлар айланмаси «Амир Темур хиёбони» бекатига амалга оширилганди.
24 май куни эрталаб соат 08:52да 4-сонли йўналиш бўйлаб ҳаракатланаётган поезд техник сабабларга кўра «Ҳамид Олимжон» бекатида тўхтаб қолган.
Мавзуга оид
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
17:26 / 08.11.2024