Ўзбекистон | 13:00 / 05.11.2025
3150
3 дақиқада ўқилади

Доҳада ўтказилган халқаро фан олимпиадасида “Al-Jabr” мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Қатарнинг Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган халқаро фан олимпиадасида “Al-Jabr” хусусий мактаби ўқувчилари иштирок этиб, бир қатор юқори натижаларни қайд этишди. Улар математика, ментал арифметика ва инглиз тили йўналишларида беллашди.

Мусобақада Россия, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон, Ливан, Тунис, Қатар ва бошқа давлатлардан келган 250 нафардан ортиқ иштирокчи ўз имкониятларини синовдан ўтказди. Ўзбекистон вакиллари математика, ментал арифметика ва инглиз тили йўналишларида беллашди.

“Al-Jabr” мактабининг ушбу мусобақадаги натижалари қуйидагича бўлди:

· 1-ўрин — 26 нафар;

· 2-ўрин — 14 нафар; 

· 3-ўрин — 11 нафар; 

· олий даража — 10 нафар; 

· “Super Champion” унвони — 9 нафар.

Шунингдек, муваффақиятли қатнашган бир қатор ўқувчилар 2026 йилда Францияда ўтказиладиган халқаро олимпиадага ёлланма қўлга киритди.

Тадбирда иштирок этган “Al-Jabr” мактаби директори Матлуба Карахўжаева қуйидагиларни таъкидлади:

“Al-Jabr” мактаби ўқувчилари сўнгги йилларда Қозоғистон, БАА ва Қатардаги халқаро олимпиадаларда иштирок этиб келмоқда. Бу сафар ҳам болаларимиз муносиб натижа кўрсатишди. Энг муҳими — кўплаб ўқувчилар Францияда бўладиган кейинги босқичга йўлланма олди. Бу тажриба келажакда уларга катта фойда беради, деб ишонамиз”.

Ўқувчиларни Тошкент халқаро аэропортида уларни ота-оналари ва устозлари кутиб олди.

“Al-Jabr” хусусий мактабида ўқувчиларга нафақат назарий, балки амалиётга қаратилган касбий таълим ҳам берилади, бу эса уларнинг халқаро майдондаги муваффақиятларини таъминлайди. Бу кенг кўламли тажриба ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро таълимдаги улушини янада оширишга ҳисса қўшаётган муҳим қадам ҳисобланади.

Телефон: +99855 500 8485

Рўйхатдан ўтиш учун: forms.amocrm.ru/rwrcmtd

Instagram: instagram.com/al_jabruz/

Telegram: t.me/aljabrmaktabi

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид