Фан-техника | 16:53 / 15.03.2019
25815
2 дақиқада ўқилади

Илон Маск янги Tesla’ни кўрсатди

Фото: AP

Tesla компанияси Model Y янги етти ўринли спорт йўлтанламасни тақдим этди, бу ҳақдаги тегишли маълумот электркарлар ишлаб чиқарувчиси сайтида жойлаштирилган.

Автомобиль тақдимоти Хоторндаги (Калифорния штати) компания дизайнерлик марказида бўлиб ўтди, унда Tesla ижрочи директори Илон Маск чиқиш қилди. У янги моделнинг хусусиятлари ҳақида гапирди, дея хабар беради The New York Times.

Унинг сўзларига кўра, Model Y SUV (Sport Utility Vehicle — спорт-утилитар автомобиль, Шимолий Америкада машҳур бўлган ўзига хос тур) функциясига эга, бироқ шу билан бирга, у «худди спорт машинаси каби ҳаракатланади». Маскнинг маълум қилишича, бу ушбу форматдаги энг ишончли машина.

Фото: Patrick T. Fallon / Bloomberg via Getty Images

Model Y келгуси йил сотувга чиқарилади ва моделига қараб 39-60 минг доллар туради. Компания вакили сўзларига кўра, автомобилларнинг турли версиялари Шимолий Америка, Европа ва Хитойда ишлаб чиқарилади. 60 минг долларлик моделнинг максимал тезлиги соатига 240 километрни ташкил этади. Model Y қувватлантирилмасдан туриб босиб ўтиши мумкин бўлган максимал масофа - 482 километр.

Фото: Tesla
Фото: Tesla
Фото: Tesla
Фото: Tesla
Фото: Tesla

 

Мавзуга оид