Ўзбекистон | 10:26 / 12.11.2018
7080
3 дақиқада ўқилади

Экстернат тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Халқ таълими вазирлигининг “Экстернат тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 13 апрелдаги 9-мҳ-сонли буйруғи билан тасдиқланган Экстернат тўғрисидаги Низомга тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Экстернат тўғрисидаги Низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
 
1. Кириш қисмидаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майдаги 203-сонли «Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида»ги” қарори “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 майдаги 140-сонли “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига алмаштирилади.”.

2. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“5. Аттестацияда умумий ўрта таълим дастурларини давлат таълим стандарти асосида 9-синф доирасида мустақил ўзлаштирган ва тегишли йилда 16 ёшга тўладиган ҳамда ундан катта ёшдаги фуқаролар, умумий ўрта таълим дастурларини давлат таълим стандарти асосида 11-синф доирасида мустақил ўзлаштирган ва тегишли йилда 18 ёшга тўладиган ҳамда ундан катта ёшдаги фуқаролар қатнашиши мумкин.”

3. Қуйидаги мазмунда 5-1-банд билан тўлдирилади:

“5-1. Умумий ўрта таълим тўғрисида шаҳодатномага эга фуқаролар 11-синф доирасида аттестациядан ўтказилади.

Экстерн бир вақтнинг ўзида 9-синф ва 11–синф доирасида аттестациядан ўтказилмайди.

Экстернга умумий ўрта таълим тўғрисида шаҳодатнома олганидан сўнг икки йил муддатдан кейин ўрта маълумот тўғрисида шаҳодатнома берилади”.

4. 8-банднинг бешинчи хатбошидан “Экстерннинг яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган маълумотнома". деган сўзлар чиқариб ташланади.

5. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“15. Экстерн 9, 11 синфлардаги баҳолар (ўзлаштириш) табелига асосан, аттестация ўтказилмайдиган фанлардан ижобий баҳоланган бўлса, ушбу фанлардан аттестациядан озод этилади”.

6. 16-банддаги “Меҳнат” сўзи “Технология” сўзи билан алмаштирилади”.

7. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“16. Экстерннинг 9, 11 синфлардаги баҳолар (ўзлаштириш) табели бўлмаса, 9, 11 синфларда ўқитиладиган фанлардан имтиҳон топширади, «Чизмачилик», «Тасвирий санъат», «Мусиқа», «Технология», «Жисмоний тарбия» фанлари бундан мустасно.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид