Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Россия ҳукуматига ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупикни Ўзбекистонга депортация қилишни тақиқлади
Мигрантларга ёрдам бериш билан шуғулланувчи Tong Jahoni нотижорат ташкилоти раҳбари Валентина Чупик 25 сентябр куни Москванинг Шереметьево аэропортида ушланганди.
Валентина Чупик / Фото: Kun.uz / архив
Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Россия ҳукуматига ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупикни Ўзбекистонга депортация қилишни тақиқлади. Бу ҳақда адвокат Дарья Тренина ўз Facebook саҳифасида маълум қилди.
Қайд этилишича, суд 39-қоидани қўллаган. Аксарият ҳолларда 39-қоида экстрадиция ёки мамлакатдан чиқариб юборишни тўхтатиш учун қўлланади.
Чупик 17 сентябрда Россияда қочқин мақомидан маҳрум қилинган.
У 25 сентябр куни Москванинг Шереметьево аэропортида ушланганди.
Шунингдек, унга 2051 йилгача Россияга кириш тақиқланган.
Валентина Чупик мигрантларга ёрдам бериш билан шуғулланувчи Tong Jahoni нотижорат ташкилоти раҳбари ҳисобланади.
У Ўзбекистонни 2006 йилда тарк этган.
Мавзуга оид
19:13 / 12.06.2023
Россияда меҳнат мигрантлари фронтга юборилмоқда, элчихоналар етарли эътибор бермаяпти — ҳуқуқшунос
11:30 / 29.10.2022
«Мигрантларни қулга айлантириш учун имконият» — Россиядаги ўзбеклар учун янги муаммолар ҳақида
20:24 / 27.09.2022
“Сизлар Россияга миналарни тозалаш учун кераксиз, ҳаётингизни бундай якунламанг” — Россиядаги мигрантларга маслаҳатлар
20:53 / 02.10.2021