Ўзбекистон | 17:05 / 02.06.2023
26348
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан янада иссиқ ҳаво кириб келиши кутиляпти 

Фото: KUN.UZ

Жорий йилнинг 5-8 июнь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келади. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги “Ўзгидромет”га таяниб хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бунинг ҳисобига максимал ҳаво ҳарорати, жумладан:

  • 5-6 июнда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида +40...+41 даражагача;
  • 6-8 июнда Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида +40...+42 даражагача;
  • 5-8 июнда +38...+40 даражагача;
  • 7-8 июнда Фарғона водийси вилоятларида +36...+39 даражагача кўтарилади.

7-8 июнь кунлари шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади.

Мавзуга оид