2020 йилда 6061 та маҳаллада жиноят содир этилмагани маълум қилинди
2020 йилда республикадаги 9145 та маҳалланинг 6061 тасида жиноят содир этилишига йўл қўйилмаган. Бу ҳақда Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг Сенат қўмитасига тақдим этилган ахборотида маълум қилинди.
Сенат ахборот хизматининг хабар беришича, 30 июль куни Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида Ички ишлар вазирининг 2020 йил 6 ойи давомида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати бўйича ахбороти дастлабки тарзда эшитилган.
«2020 йилнинг биринчи ярмида умумий жиноятларнинг 20497 таси ёки 95,2 фоизи фош этилган. Тергов органлари қидирувида бўлган 1 051 нафар шахс ушланган ва 261 нафар бедарак йўқолганлар топилган.
Ички ишлар органлари ташаббуси билан 4 158 та жиноят аниқланган. Республикадаги жами 9 145 та маҳалланинг 66,3 фоизида ёки 6 061 тасида жиноят содир этилишига йўл қўйилмаган», дейилади Сенат хабарида.
Мажлисда ўтказилган ўрганишлар ички ишлар органлари фаолиятида муайян камчиликлар, ечимини кутаётган муаммолар ва тўлиқ фойдаланилмаган имкониятлар мавжудлигини кўрсатаётганлиги қайд этилган.
Сенаторлар томонидан жорий йилнинг 6 ойида республика миқёсида 21535 та жиноят қайд этилгани таъкидланиб, жиноятчилик кўрсаткичи 100 минг аҳолига нисбатан ўртача 63,3 тадан тўғри келаётгани қораланган.
Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида республикада ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати бўйича ички ишлар вазирининг ахбороти кўриб чиқилиши режалаштирилган. Амалдаги тартибга кўра, вазир бир йилда икки марта парлемент юқори палатасида ҳисобот беришга мажбур.
Мавзуга оид
11:12 / 29.10.2024
8 йилгача қамоқ жазоси – Жиноят кодексига «лихорадчик»лар учун алоҳида модда киритилди
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
18:26 / 16.09.2024
ИИБнинг шармандали “резултат”и ҳамда “ясалган” жиноят: хаста ва ҳимоясиз аёл қамоққа ташланди
14:07 / 12.09.2024