Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Барса»да камбэк, «Қорабоғ»да яна ғалаба. Кун ўйинлари
Чоршанба оқшомида ЕЧЛ гуруҳ босқичида ўтказилган ўйинлар ва гуруҳ жадвалидаги вазият.
Бокуликлар плей-оффга яқин

«Қорабоғ» – «Айнтрахт» Ф 3:2
Голлар: Дуран, 4 (1:0). Узун, 10 (1:1). Шаиби, 78 – пеналти (1:2). Дуран, 80 (2:2). Мустафозода, 90+4 (3:2)
«Қорабоғ»: Кохалски, Мустафозода, Медина, Жафаргулиев, Силва, Янкович, Педру Бикалю, Монтиэл (Аддай, 84), Зубир, Леандру Андраде (Кашчук, 84), Дуран (Гурбанли, 90+1)
«Айнтрахт» Ф: Сантос, Кох, Теат, Коллинз (Хейлунн, 85), Схири, Ларссон (Штафф, 85), Браун, Кристенсен, Кнауфф (Баойя, 79), Доан (Шаиби, 71), Узун (Гётце, 71)
Огоҳлантиришлар: Дуран, 83 – Кристенсен, 61. Штафф, 89
«Қорабоғ» бу мавсумда ажаблантиришдан тўхтамаяпти – Озарбойжон жамоаси бу сафар «Айнтрахт»га қарши ўйиннинг 80-дақиқасига қадар 1:2 ҳисобида ортда бора туриб, якунда ғалабага эришди. Ҳолбуки бокуликлар жамоаси таркиби ЕЧЛнинг бу мавсумидаги иштирокчилари орасида энг арзон уч таркибдан бири саналади.
Камбэк Дураннинг дубли билан бошланди – у Жафаргулиевнинг узатмасидан кейин тўпни бир тегинишда дарвоза тўрига йўллади. Мезбонлар рақиб жарима майдонини штурм қилишда давом этишди ва сўнгги сонияларда мўъжиза содир бўлди: аввалига «Қорабоғ» футболчилари бурчак зарбасини муваффақиятсиз ижро этишди, аммо иккинчи уринишда жарима майдонига ёриб киришди ва марказий ҳимоячи Мустафозода тўпни тўсин остидан дарвоза тўрига михлади. Энди охирги турд «Энфилд»да меҳмон бўладиган «Қорабоғ» бир оёғи билан ўтиш ўйинларида турибди.
«Галатасарой» – «Атлетико» 1:1
Голлар: Симеоне, 4 (0:1). Лиоренте, 20 – автогол (1:1)
«Галатасарой»: Угуржан Чақир, Санчес, Абдулкарим Бардакчи, Эрен Элмали, Шоллои, Торрейра (Гундўған, 88), Лемина, Юнус Оқкун (Сара, 65), Бариш Йилмаз (Якобс, 80), Сане, Осимҳен
«Атлетико»: Облак, Ганцко, Пубил, Руджери, Лиоренте, Коке (Ле Норман, 56), Барриос (Кардозо, 56), Алмада (Баэна, 46), Симеоне, Сёрлот (Гризманн, 61), Алварес (Гонсалес, 73)
Огоҳлантиришлар: Осимҳен, 29. Шоллои, 61. Лемина, 83 – Пубил, 29. Алмада, 41. Барриос, 49. Симеоне, 67
Сўнгги дақиқада эса «Галатасарой» ғалаба голини уриб кетиши мумкин эди: Сара бурчак томон кучли зарба йўллади, аммо бу сафар Облак ақл бовар қилмас сейв амалга оширди.
Параллел ўйинда «Атлетико» Истанбулда ўзини мезбондек ҳис қилди ва тезкор гол билан ҳисобни очди: 4-дақиқадаёқ кичик Симеоне Руджерининг узатмасига етиб бориб, бошда йўллаган зарбаси билан дарвоза тўрини ишғол этди. Кўп ўтмай мадридликларнинг бошқа футболчиси Лиоренте ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди, аммо ҳисоб 2:0 эмас, 1:1 кўринишини олди. Шаллаининг узатмасидан кейин испаниялик яримҳимоячи ўз дарвозасини ишғол этиб қўйганди.
Шу куни захирадан тушган Гризманн навбатдаги марта Симеонени қутқариб қолиши мумкин эди, аммо унинг хавфли жарима зарбасини Чақир қайтарди, яна бир ҳужумда эса туркиялик ҳимоячи тўпни дарвоза чизиғи устида қайтарди, такрорий зарбани эса Лиоренте тўсиб қолди. Дуранг натижа икки жамоанинг ҳам вазиятини қийинлаштирди. «Атлетико»нинг кучли саккизликка кириш имконияти пасайди, сўнгги ўйинни «Манчестер Сити» майдонида ўтказадиган «Галатасарой» эса ўтиш босқичидан қолиб кетиши мумкин.
Левандовскидан жентлменча дубл

«Славия» – «Барселона» 2:4
Голлар: Кушей, 10 (1:0). Фермин Лопес, 34 (1:1). Фермин Лопес, 42 (1:2). Левандовски, 44 – автогол (2:2). Олмо, 63 (2:3). Левандовски, 71 (2:4)
«Славия» Прага: Станек, Зима, Халоупек, Холеш (Влчек, 46), Провод, Дорли, Садилек, Санянг (Чам, 72), Мозес (Дудера, 46), Кушей (Хитил, 79), Хори (Шранц, 65)
«Барселона»: Х. Гарсия, Мартин, Э. Гарсия, Балде (Араухо, 78), Кунде, Педри (Олмо, 61), де Йонг, Фермин Лопес (Бернал, 78), Рафиня, Барджи (Рэшфорд, 61), Левандовски
Огоҳлантиришлар: де Йонг, 87
Бу кутилмаганда куннинг энг кескин учрашувига айланди. «Славия» бурчак зарбасидан ҳисобни очди, кейин эса Ферминнинг дубли туфайли ҳисобдаги устунликни бой берди. Танаффус арафасида чехияликларга полшалик Левандовски ёрдамга келди, каталонияликлар ҳужумчиси бурчак зарбасидан кейин ўз жамоаси дарвозасини ишғол этиб қўйди.
Иккинчи бўлимда яна барчаси қайтадан бошланди ва меҳмонларнинг кетма-кет ҳужумлари остида мезбонлар мудофаси пароканда бўлиб кетди: аввалига Олмо тўққизликни аниқ нишонга олиб, жамоасини яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. Кўп ўтмай Левандовски биринчи бўлимдаги хатосини тузатиб, жамоа мухлисларини асабий якундан қутқариб қолди. Энди каталонияликлар кучли саккизликка кириш сўнгги турда «Камп Ноу»да «Копенҳаген»ни имкон қадар йирик ҳисобда мағлуб этиши керак бўлади – рақобатчилар билан очколар тенг келиб қолган тақдирда тўплар нисбати ҳал қилади.
Баннер «Марсел»га ёрдам бермади
«Марсел» – «Ливерпул» 0:3
Голлар: Собослаи, 45+1 (0:1). Рули, 72 – автогол (0:2). Гакпо, 90+3 (0:3)
«Марсел»: Рули, Балерди, Павар, Медина, Мурило, Кондогбия (Надир, 68), Ҳейберг, Траоре (Пайшао, 68), Веа, Гуири (Обамеянг, 67), Гринвуд
«Ливерпул»: Алиссон, Гомес, ван Дейк, Керкез, Фримпонг, Гравенберҳ, Макаллистер, Собослаи, Вирц (Жонс, 79), Салах, Экитике (Гакпо, 79)
Огоҳлантиришлар: Павар, 48
«Марсел» мухлислари мерсисайдликларни Beatles гуруҳи акс этган баннер билан қарши олишди. Унда Ливерпулдан чиққан гуруҳ аъзолари газетада французларнинг 2004 йил «Ливерпул» устидан ғалаба қозонгани ҳақидаги мақолани ўқиб ўтиргани тасвирланган.

Мухлислар ушбу натижа такрорланишига умид қилишганди, аммо «Марсел» барча фронтларда тор-мор этилди. Биринчи бўлим бошида Собослаи жарима зарбасидан ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда Фримпонг ғалабани мустаҳкамлади (унинг қанотдан узатмасидан кейин тўп дарвозабон Рулига теккан ҳолда дарвоза тўрига бориб тушди), ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда эса Гакпо қарши ҳужумда ҳисобни йириклаштирди.
Кейн ҳет-трик қилолмади
«Бавария» – «Юнион» 2:0
Голлар: Кейн, 52 (1:0). Кейн, 55 – пеналти (2:0)
Аниқ ижро этилмаган пеналти: Кейн, 81’
«Бавария»: Нойер, Ким Мин Жэ, Та, Бишоф, Рафаэл Геррейру (Дэйвис, 67), Киммих (Горецка, 90+2), Павлович, Карл (Ито, 67), Диас, Олисе (Гнабри, 90+2), Кейн
«Юнион»: Схерпен, Макаллистер, Берджесс, Сайкс, Халаили, ван де Перре, Аит Эл-Ҳожи (Лейсен, 67), Зорган (Схофс, 82), Флоруч (Патрис, 67), Смит (Фусейни, 67), Дэвид (Кейта, 82)
Огоҳлантиришлар: Ким Мин Жэ, 18. Олисе, 58 – Дэвид, 66
Четлатиш: Ким Мин Жэ, 63 (иккинчи сариқ)
Мюнхендаги ўйиннинг биринчи бўлимидан кейинги ҳисоб кўпчиликни ажаблантирди. Аммо вазиятларга қаралса, моменты, голга кўпроқ «Юнион» яқин эди. Аммо Промес Дэвиднинг дарвозабоннинг олис бурчаги томон йўллаган зарбаси ҳисобни очиш учун етарли бўлмади, чунки дарвозада Нойер турганди. Мануэл ҳали ҳам яхши формада эканини намойиш этди ва таблода ноллар қолишини таъминлади.
Танаффусдан кейин эса Кейн барчасини жой жойига қўйди. Аввалига Ҳарри Олисе бурчакдан оширган тўпни яқин бурчак олдида туриб дарвозага йўллади. Бир неча дақиқа ўтиб ўзи ишлаган пеналтини ўзи аниқ ижро этди. Ҳисоб йирикроқ бўлиши ҳам мумкин эди, аммо биринчидан, 63-дақиқада Ким Мин Жэ иккинчи сариқ карточкани олиб, жамоасини озчиликда қолдириб кетди. Иккинчидан, Кейн навбатдаги пеналтини уролмади – унинг зарбасидан кейин тўп тўсинга борди.
Жозе плей-оффдан умид узмоқда
«Ювентус» – «Бенфика» 2:0
Голлар: Тюрам, 55 (1:0). Маккенни, 64 (2:0)
Аниқ ижро этилмаган пеналти: Павлидис, 81’
«Ювентус»: Ди Грегорио, Бремер, Келли, Камбиясо (Кабал, 70), Калюлю, Локателли (Копмейнерс, 87), Тюрам, Миретти (Консейсау, 46), Кенан Йилдиз (Костич, 82), Маккенни, Дэвид (Опенда, 70)
«Бенфика»: Трубин, Отаменди, Араужу, Дал, Дедич, Эурснес, Баррейру, Судаков (Барренечеа, 69), Шелдеруп (Иванович, 69), Престианни (Регу, 77), Павлидис
Огоҳлантиришлар: Локателли, 49. Келли, 89
«Ювентус» яримҳимоячилари жамоани қулоғидан тортиб, олдинга бошлашда давом этмоқда. Иккинчи бўлим бошида Тюрам яқин бурчакка кучли зарба йўллаб ҳисобни очди, кўп ўтмай Маккенни ажойиб техникасини намойиш этди. Америкалик футболчи ўзини рақибнинг уч футболчиси ўраб турганига қарамай тўпни сақлаб қолди ва дриблинг ишлатиб дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди.

«Бенфика» ўйин охирида камбэк учун имкониятга эга бўлганди: аммо Павлидис 81-дақиқада пеналтидан фойдалана олмади. Якунда Лучано Спаллетти шогирдлари ўтиш ўйинларидаги иштирокини кафолатлади, Моуринио жамоаси сўнгги тўрт ўйиндан учтасини ютқазган ҳолда, амалда плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди.
«Пафос» «Челси»ни асабийлаштирди
«Челси» – «Пафос» 1:0
Гол: Кайседо, 78 (1:0)
«Челси»: Йергенсен (Санчес, 46), Бадиашиле, Фофана, Хато (Кукуреля, 70), Гюсто, Жеймс (Эстеван, 46), Кайседо, Фернандес, Гарначо (Гиттенс, 70), Педру Нету, Делап (Жоао Педро, 70)
«Пафос»: Гортер, Люккассен, Пилеас, Сема (Ланга, 83), Шунич, Пепе, Жажа (Кина, 65), Бруну, Оршич (Бассауамина, 83), Драгомир (Михаил, 89), Андерсон Силва (Димата, 65)
Огоҳлантиришлар: Гиттенс, 73. Фернандес, 86 – Оршич, 33. Сема, 56. Шуньич, 78
Лондонликлар анча вақтгача кипрликлар «автобуси»ни буза олмади: дарвозабон Гортер қўллари билан ҳам, елкаси билан ҳам зарбаларни қайтарди, дарвоза устуни ҳам унга ёрдамга келди. Мезбонлар фақат 78-дақиқада мақсадига эришди: Кайседо ўз позициясини ташлаб, рақиб жарима майдонига кириб борди ва бош билан дарвозани ишғол этди. «Челси» ҳам кучли саккизликда қолиш учун охирги турда Неаполда йирикроқ ҳисобда ғалаба қозониши керак бўлади. Ҳозирда жами 6 жамоада, жумладан, қуйироқда жойлашган «ПСЖ» ва «Манчестер Сити» жамоаларида ҳам 13 тадан очко мавжуд.
«Нюкасл» — кучли саккизликда
«Нюкасл Юнайтед» – «ПСВ» 3:0
Голлар: Висса, 8 (1:0). Гордон, 30 (2:0). Барнс, 65 (3:0)
«Нюкасл Юнайтед»: Поуп, Ботман, Тшау, Ҳолл, Триппиер (Уиллок, 87), Тонали, Жоэлинтон (Рэмси, 72), Гимарайнс (Майли, 45+3), Гордон (Эланга, 72), Барнс, Висса (Волтемаде, 72)
«ПСВ»: Коварж, Гасеровски, Схаутен, Салоҳиддин (Обиспо, 45), Силдиля, Мауро Жуниор, Верман, Ваннер, Перишич (Дриош, 62), Ман (Байрактаревич, 62), Тил (Фламинго, 73)
Огоҳлантиришлар: Гимарайнс, 26. Тонали, 54 – Силдиля, 34. Гасеровски, 62. Верман, 90. Обиспо, 90
«Нюкасл»да Волтемаде гол урмай қўйганди ва Эдди Ҳау Виссани бошланғич таркибда тушира бошлади. Конголик ҳужумчи «Брентфорд»далигидаёқ олинган жароҳат туфайли мавсумнинг ярмини ўтказиб юборди, аммо энди формага кирмоқда. Айнан у Жоэлинтоннинг узатмасидан кейин тезкор гол урди, бу ҳужумни эса майдон марказида тўпни рақибдан олиб қўйган Бруну Гимараэс бошлаб берганди.
Кейин эса Висса рақиб ҳимоячиларини жарима майдони яқинида хато қилишга мажбурлади ва Гордонни голли узатма билан таъминлади. Шундай қилиб, Энтони ЕЧЛнинг бир мавсумида гол уриш бўйича Алан Ширерга тегишли бўлган клуб рекордини (6) такрорлади.
Ўйиндаги якуний нуқтани «қарғалар»нинг қишдаги қаҳрамони Барнс ўрнатди. Йирик ғалабадан кейин жамоа кучли саккизликка кириб олди, жамоа охирги турда «ПСЖ»га қарши ўйинда ушбу ўринни сақлаб қолишга ҳаракат қилади.
«Аталанта»даги беқарорлик
«Аталанта» – «Атлетик» 2:3
Голлар: Скамакка, 16 (1:0). Гурусета, 58 (1:1). Серрано, 70 (1:2). Наварро, 74 (1:3). Крстович, 88 (2:3)
«Аталанта»: Карнесекки, Жимсити, Колашинац (Аханор, 76), Коссуну, Эдерсон, де Рон, Бернаскони (Сулемана, 82), Дзаппакоста (Самарджич, 76), Де Кетеларе, Залевски (Лукман, 66), Скамакка (Крстович, 66)
«Атлетик»: Симон, Вивиан, Паредес, Лекуэ, Бойро (Сансет, 46), Горосабел (Аресо, 81), Ҳаурегисар (Весга, 59), Рего (Руис де Галаррета, 59), Гомес (Серрано, 68), Гурусета, Наварро
Огоҳлантиришлар: Карнесекки, 90 – Вивиан, 22. Ҳаурегисар, 54
«Аталанта» ўйин масаласини биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳал қилиши мумкин эди – бергамоликлар қатор вазиятлардан фойдалана олмади, гоҳ «Атлетик» дарвозабони Унаи Симон қутқарди, гоҳ дарвоза устуни ёки тўсини зарбани ўзига қабул қилди, дарвоза ишғол этилганида эса ҳакамлар офсайд ҳолатини қайд этишди. Аммо бўлим охирида Скамакка барибир ҳисобни очишга эришди.
Иккинчи бўлимда эса басклар уйғонишди. Наварро аввалига икки шеригини голли паслар билан таъминлади, кейин эса ўзи учинчи голни урди. Крстовичнинг 88-дақиқада урган голи эса фақат ҳисобни қисқартиришга яради. Басклар вақт чўзишмади ва ҳужумкор ўйнашда давом этишди, лекин ғалабани қўлдан бой беришмади. Бу тур олдидан кучли саккизликда турган «Аталанта» энди 13-поғонага қулади, дастлабки турларни инқироз туфайли ғалабасиз ўтказган «Атлетик»да эса ўтиш ўйинларига ўтиш имконияти пайдо бўлди. Бунинг учун охирги турда «Спортинг»га қарши уйда кечадиган ўйинда дуранг натижа ҳам етарли бўлиши мумкин.
Умумий гуруҳ жадвалидаги вазият:

Мавзуга оид
12:13 / 27.03.2026
Италия ва Туркия ЖЧга яқинлашди. Кун ўйинлари
12:16 / 23.03.2026
Мадрид дербисида “Реал” устун келди, “Барселона” минимал ҳисобда ғалаба қозонди
10:19 / 19.03.2026
ЕЧЛда чоракфинал жуфтликлари маълум бўлди
07:22 / 19.03.2026