Ибрат: фарғоналик ҳайдовчи талабаларни бепул етказиб қўйиш таклифи билан чиқди
Ижтимоий тармоқларда фарғоналик Музаффар исмли ҳайдовчининг айни кунларда йўлкиралар ошишидан қийналиб қолган талабаларни уйларига бепул етказиб қўйиш таклифини билдиргани тарқалди. Биз бу йигит билан боғландик.
– Ўзим савдогарман, Бағдод туманида яшайман. Талабаларимиз уйларига етиб олишга қийналганларини эшитиб, ҳайдовчилар гуруҳига шу таклифни ташлагандим. Сизлар ҳам хабар топибсизлар – дея сўз бошлади у.
– Нега суратингиз ва исм-шарифингизни тўлиқ ошкор қилишимизни хоҳламадингиз?
– Ака, савобли ишнинг ҳам йўл-йўриғи бор. Ўзи ошкор қилмаганимиз ҳам маъқул эди, келадиганлар гуруҳ орқали ўзлари топиб олишяпти. Бу ҳам бир-икки кунда ўтадиган синовда...
– Бу ташаббусингиз имкони бор ҳайдовчиларга ўрнак бўлишини истагандик. Таклифингиз неча кун ўз кучида бўлади?
– Истовчилар бўлишига ва ўзимнинг вақтимга қараб қатнайвераман.
– Ғоя қандай туғилди?
– Бу нарса янгилик эмас. Биласизми, тагимиздаги машина ҳам омонат. Уни савобли ишларга ишлатиш ўзимизга боғлиқ.
– Савобли ишларингизнинг ажрини берсин.
Суҳбатимиз якунида юртдошларимиз орасида шундай ташаббускор йигитлар кўпайишини, йўловчилар кўпайган мана шундай синов кунларида ҳайдовчиларимиздан нарх борасида инсофни унутмасликларини сўраб қоламиз
Аброр Зоҳидов.
Мавзуга оид
20:08 / 05.05.2024
Ризқ йўлидаги машаққатлар – киракашлик қилаётган аёллар билан суҳбат
13:37 / 30.04.2024
Тошкент вилоятида икки йигит такси ҳайдовчисининг жонига қасд қилмоқчи бўлди
10:18 / 26.04.2024
Тошкентда энг кўп қайси ҳудуд ҳайдовчилари йўловчиларни ташиётгани айтилди
09:10 / 03.04.2024