Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қаттиқ қўриқланадиган панда, power bank олиб келган робот: Чин юртидаги саргузаштлар
Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда Маданият вазирлиги ҳамкорлигида Чин юртига 5 кунлик саёҳат уюштирилди. Дастур доирасида мамлакатнинг рамзи саналган пандалар водийси, диққатга сазовор тарихий обидалари, замонавий шаҳарлар қиёфаси, кишини ҳайратга солувчи ғаройиб инфратузилмалар билан танишилди. Хитойда бўлиб қайтган Kun.uz мухбири ўз таассуротларини видеолавҳага жамлади.
Сафар давомида Хитойнинг жануби-ғарбидаги йирик ҳудудлар – Сичуан провинцияси ҳамда Чунцин шаҳри бўйлаб саёҳат уюштирилди.


Сичуан провинцияси – улкан тоғлар ва текисликлардан иборат Хитойнинг энг гўзал масканларидан бири. Унинг маъмурий маркази – Чэнду шаҳри. Чэнду шаҳрининг эътиборли томони бу ерда пандалар сақланади.



Чунцин дунёдаги энг йирик мегаполислардан биридир.
Хитойга ташриф давомида ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий ва табиий мероси рўйхатига киритилган Дуцзянян ирригация тизими билан ҳам танишилди. Дуцзянян – ҳозиргача сақланиб қолган энг қадимий тўғонсиз суғориш иншооти бўлиб, ҳозиргача ўз вазифасини бажариб келмоқда. Тўғон милоддан аввалги 256 йилда қурилган.
Хитойга борсангиз албатта Zhongshuge китоб дўконини томоша қилишни тавсия қиламан.
80 мингдан ортиқ китоблар жамланган ажойиб дизайнга эга мазкур дўкон дунёдаги энг машҳур масканлардан биридир. Дўкон интерерида Дуцзянян табиати уйғунлашган: 360° панорамали ойнасимон гумбаз, баланд китоб жавонлари кишини ҳайратга солади.

Саёҳат давомида ажойиб манзарага Дуцзянъян Пандалар водийсида дуч келдик. Атрофи қаттиқ қўриқланадиган махсус водийда 20 дан ортиқ панда сақланар экан. Хитойнинг рамзи бўлган пандаларни томоша қилиш учун бу ерга ҳар куни минглаб сайёҳлар ташриф буюради. Водийда бўлиш мароқли. Чунки бу ернинг ажойиб яшил табиати кишини ҳайратга солади.
Шунингдек, саёҳат давомида олтин ҳасса, бронза дарахт ва қадимий ниқоблар сақланадиган Гуанхан шаҳридаги Сансиндуй музейи, Цин сулоласи даврига мансуб қадимий Куанчжайсянцзи кўчаси, Чэнду шаҳридаги Шуцзин ипак тўқиш ва каштачилик музейи, Лунмэнхао қадимий кўчаси, дронлар шоуси ўтказиладиган Нанбинлу соҳили, Чунциндаги дастлабки хусусий боғлардан бири ҳисобланган Янцзи ва Цзялинцзян дарёлари қўшиладиган нуқта ҳамда тоғли шаҳар бўлган Элин боғи, Элин Эрчан маданий-креатив маркази, Чжуншансилу кўчасида бўлиш насиб этди.



Мавзуга оид
20:26 / 29.05.2026
Хитойнинг Spring Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўйиши мумкин
08:49 / 29.05.2026
Ўзбекистон ва Хитойни боғловчи янги авиайўналиш очилди
08:38 / 29.05.2026
Хитой денгиз ўртасида дунёдаги энг йирик аэропортни қурмоқда
18:28 / 28.05.2026