Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сўмнинг график белгиси пайдо бўлиши мумкин
Фото: KUN.UZ
Ўзбекистон миллий валютаси - сўмнинг рамз кўринишидаги белгиси пайдо бўлиши мумкин. Бу янги таҳрирдаги «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги қонуни лойиҳасида назарда тутилган.
Хусусан, 43-моддада (Пул тизими) рамз ҳақида банд пайдо бўлган: «сўмнинг рамз кўринишидаги график белгиси Марказий банк бошқаруви томонидан тасдиқланади». Амалдаги қонунда сўм рамзи умуман тилга олинмаган.
Ўзбек сўмида, бошқа валюталардан фарқли равишда, рамз кўринишидаги белгиси йўқ ва бўлмаган. Қисқартма сифатида «so‘m», «сӯм» ёки «сум» қўлланилади, UZS - ҳарф белгиси ва 860 - рақам белгиси бор.
МДҲ ҳудудида график рамзлар арман драми ( ), Украина гривнаси (₴), Озарбойжон манати ( ), қозоқ тенгеси (₸), қирғиз соми (⊆) ва Россия рублида (₽) бор, деб ёзмоқда Spot.
Мавзуга оид
22:27 / 30.03.2026
Март ойида сўм курси қандай ўзгарди?
18:10 / 28.03.2026
Фуқароларга ўз номига кредит расмийлаштирилгани ҳақида хабар берувчи хизмат йўлга қўйилди
16:44 / 28.03.2026
Марказий банк ҳисобварақлар ўртасида A2A ўтказмаларни ишга туширди
16:34 / 28.03.2026