Ўзбекистон | 13:43 / 03.04.2024
10256
1 дақиқада ўқилади

Жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди судяси жиноий жавобгарликка тортилади

Судялар олий кенгаши йиғилишида бош прокурорнинг Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди судясини Жиноят кодекси 168-, 28-211-моддалари тегишли қисми билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномасига розилик билдирилди.

Фото: iStock

Судялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда кенгаш матбуот хизмати хабар берди.

Бўлиб ўтаётган йиғилиш доирасида бош прокурорнинг Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди судяси Ш.А.ни Жиноят кодексининг 168-, 28-211-моддаларининг тегишли қисми билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномаси муҳокама қилинди.

Якунда кенгаш хулосаси билан Ш. А.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик билдирилди ва унинг судялик ваколати тўхтатилди.

Тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди, дейилади хабарда.

Мавзуга оид