Жаҳон | 11:06 / 10.02.2023
31578
1 дақиқада ўқилади

Афғонистон ва Қирғизистонда зилзила содир бўлди

Афғонистон ва Қирғизистонда 4,2 ҳамда 4,3 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Фото: Getty Images

10 феврал куни Тошкент вақти билан соат 09:40 да Афғонистонда зилзила содир бўлди

Зилзила координаталари: 36,38 градус шимолий кенглик; 71,28 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,2. Чуқурлик 243 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 572 км жануби-шарқда.

Шунингдек, 10 феврал куни Тошкент вақти билан соат 10:24 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди. 

Зилзила координаталари: 41 градус шимолий кенглик; 74,11 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,3. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 411 км жануби-шарқда.

Мавзуга оид