Ўзбекистон | 17:23 / 16.12.2022
13907
2 дақиқада ўқилади

Манба: Онкология марказининг иккита филиали сотилмайдиган бўлди

Жамоатчилик эътирозларидан кейин Республика онкология марказининг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти филиаллари кўчирилмайдиган бўлди. Kun.uz манбасининг маълум қилишича, иккита филиалнинг бинолари сотувдан олинади.

Онкология марказининг Тошкент шаҳар филиали / Фото: E-auksion

Манбага кўра, аукционда фақат Республика онкологияси маркази биноси сотилади. Марказ янги қурилаётган онкология комплексига кўчиб ўтади.

Марказнинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти филиаллари ўз жойида қолади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳукумати махфий қарорлар билан Республика онкология маркази ҳамда унинг Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти филиаллари ери ва биноларини сотиб юборишга қарор қилган эди.

Бу учта шифохонанинг сотувга қўйилгани ҳақида жамоатчилик аукцион эълонидан сўнг хабар топган ва бу эътирозларга сабаб бўлганди.

Қўшимча қилиш керак, Республика онкология марказининг сотиб юборилаётган биноси 2019 йилда таъмирланган, марказ ҳудудида янги бинолар қурилган эди. Тез орада сотиб юборилар экан, нега миллиардлаб давлат маблағлари сарфланиб, қўшимча қурилишлар қилинган, деган саволга расмийлардан жавоб бўлмади.

Марказ Олмазор туманида қурилаётган янги онкологик комплексга кўчиб ўтади. Комплекс 2023 йил май ойида ишга тушиши мўлжалланган. Қурилиш учун буюртма тендерсиз, ёпиқ қарор билан Mimar Group компаниясига берилган. 

Мавзуга оид