Ўзбекистон | 10:54 / 24.01.2017
19386
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги эски ҳайвонот боғи ўрнида янги маданият ва истироҳат боғи очилади

Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек туманида жойлашган эски ҳайвонот боғи ўрнида янги маданият ва истироҳат боғи очилади. Бу ҳақда Uz24 шаҳар ҳокимиятига асосан хабар тарқатди.

“Айни вақтда экопарк ҳудудида қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ерда болалар учун  аттракционлар ўрнатилади ва овқатланиш шохобчалари очилади. Янги маданият ва истироҳат боғи Наврўз байрами арафасида очилиши режалаштирилган”, - таъкидлаган нашр.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид