АҚШнинг Хитойга божлари 9 апрелда 104 фоизгача кўтарилади
Доналд Трамп Хитойдан келадиган товарларга 34 фоиз билан бир вақтда 50 фоизлик божлар жорий этиш ҳақидаги таҳдидидан ҳам воз кечмади. Мавжуд тўловлар билан биргаликда уларнинг ҳажми 104 фоизга ошади.

Фото: Leah Millis / Reuters
АҚШнинг Хитойдан келадиган товарларга янги тарифлари 9 апрел ярим тунда (Тошкент вақти билан 9:00) кучга киради. 8 апрел, сешанба куни Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливитт маълум қилишича, АҚШ президенти Доналд Трамп ушбу чораларни кечиктириш ҳақида ўйламаяпти.
Шундай қилиб, Хитойдан АҚШга импорт учун махсус савдо божлари 104 фоизни ташкил қилади, дея қўшимча қилди у. Ливиттнинг айтишича, Трамп Хитойнинг АҚШ билан келишувга эришиш истагини кўряпти. Пекин жавоб қайтаришда хатога йўл қўйди, чунки «Америка ҳужумга учраганда, у янада қаттиқроқ ҳужум қилади», деди Оқ уй матбуот котиби.
Трамп Вашингтон ва Пекин келишувга эришмоқчи, аммо буни қандай амалга оширишни билмайди деб ҳисоблайди, деди Ливитт. Шу билан бирга, Трамп «Хитой унга қўлини чўзса, илтифот кўрсатишга» ваъда берди ва Пекиндан қўнғироқни кутмоқда, дея қўшимча қилди у.
Бир кун аввал Трамп Хитой билан тарифлар бўйича кейинги музокараларни рад этди ва Хитойга янги қаттиқ савдо йиғимлари билан таҳдид қилди. Агар Пекин 8 апрелгача Америка товарларига 34 фоизлик божларни бекор қилмаса, АҚШнинг Хитой импортига 50 фоизлик божлари 9 апрелдан кучга киради, дея огоҳлантирди у.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Латвия ТАТУ ҳузурида махсус мактаб ташкил этиши мумкин
Ўзбекистон | 10:50
-
80 гектардан ортиқ ер майдони чиқинди полигонларидан табиатга қайтарилди
Ўзбекистон | 10:36
-
Бессент: Украина билан келишув АҚШга музокараларда ёрдам беради
Жаҳон | 10:34
-
Наманганда Ўзбекистон-Қатар касбий маҳорат маркази очилади
Ўзбекистон | 10:14
Мавзуга оид

09:25
АҚШ Украинадаги муваққат ишлар вакилини тайинлади

00:52
Зеленский Трампдан энг кучли карталар тўпламини олди — АҚШ молия вазири

23:22 / 01.05.2025
АҚШ кейинги 100 кун ичида Россия ва Украина ўртасида музокаралар ўтказишга уриниб кўради

21:18 / 01.05.2025