Ўқувчидан мактаб таъмири учун пул талаб қилингач, сумкаси олиб қўйилди
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида 1-синф ўқувчиси М.А.нинг (ўқувчининг вояга етмагани туфайли исми ошкор этилмайди - таҳр.) сумкаси мактабдаги таъмир ишларига 38 минг сўм талаб қилингани важи билан олиб қўйилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Ўқувчининг момоси Иқболой Қодированинг айтишича, 1-синфда ўқиётган набираси сумкаси олиб қўйилгани учун ўзини ёмон ҳис этган.
«Мен энди мактабга қандай бораман? Сумкамни олиб қўйишди-ку, қайтариб беришсин, дея роса йиғлади. Шу кайфиятда боланинг таълим олишга қизиқиши қоладими? 38 минг талаб қилибди, бошқа синфларда ҳам пул йиғиш давом этмоқда. Мен учун мактаб ҳам масжид каби улуғ жой, тумандаги илғор фермерлардан бири бўлиб, синфхонани ҳомийлик асосида таъмир қилиб беришга ҳам тайёрман. Лекин нега боланинг кўнглини оғритиб, бундай хўрлайди? », — дейди ўқувчининг момоси.
Kun.uz мухбири билан суҳбатлашган тумандаги 1-мактаб директори Дилбар Хазратқулова айни шу масалада, ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида, ўқитувчилар билан йиғилишга шошаётганини маълум қилди.
«Ота-оналар иштирокида 28 апрель куни ўтказилган умумйиғилишда уларга ихтиёрий ҳомийлик асосида хайрия қилиши таклиф қилинган. Аммо аниқ сумма ва мажбурий пул йиғими ҳақида гап айтилмаган. Айни вазиятига ойдинлик киритиб, аниқ маълумот тақдим этаман», — дейди директор Хазратқулова.
Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 28 апрелдаги 135-сонли буйруғига кўра, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва уларнинг ота-оналаридан пул маблағларини йиғиш ҚАТЪИЯН ТАҚИҚЛАНАДИ.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2012 йил 3 июлда 2377-сон билан рўйхатга олинган Халқ таълими муассасасининг Васийлик кенгаши тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ ота-оналар ихтиёрий равишда васийлик кенгаши қарори билан таълим муассасасининг моддий-техника базасини ривожлантириш, унинг биносини таъмирлаш ва ҳудудини ободонлаштиришга кўмаклашишлари мумкин, деб белгиланган. Ҳомийлик ёрдами фақатгина ихтиёрий равишда амалга оширилиши мумкин
Мавзуга оид
21:33 / 22.11.2024
Хитой Сурхондарёдаги мис ва кумуш конларига 2,7 миллиард доллар инвестиция таклиф қилмоқда
13:56 / 22.11.2024
Ўзбекистонда ҳар етти ўқувчидан камида биттаси мактабда ўзини хавфсиз ҳис қилмайди, нега?
14:50 / 21.11.2024
Кувайт Ўзбекистонда Она ва бола кластерини ташкил этади
11:53 / 13.11.2024