Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳайдовчилар йўл-транспорт ҳодисалари бўйича ИИБ ходимларисиз хабарномани тузиши мумкин бўлади
Ҳукумат қарори билан транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қонунчиликка кўра, йўл-транспорт ҳодисалари бўйича ҳайдовчилар ИИБ ходимлари иштирокисиз ҳодиса тўғрисидаги хабарномани тузиш орқали суғурта товонини олиш тартиби жорий этилган.
Шунга мувофиқ, 2021 йил 1 ноябргача суғурта ташкилотларининг веб сайтларида хабарнома бланкаси намунаси жойлаштирилади ва уни юклаб олиш имкони яратилади.
Хабарнома икки нусхада қуйидаги асослар бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлганида тузилади:
- жабрланувчига енгил жароҳат етмаганида ёки мол-мулк шикастланмаганида;
- иштирокчилардан бири ўз айбига иқрор бўлмаганида;
- ҳодиса пиёда иштирокисиз содир этилганида;
- ҳодиса фақат 2 та транспорт иштирокида бўлганида;
- иштирокчиларнинг фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилинган бўлса;
- ҳайдовчилик гувоҳномаси, рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳнома, ишончнома, йўл варақаси мавжудлиги;
- ҳайдовчилар маст бўлмаса;
- транспортларнинг шикастланиши низони келтириб чиқармаса.
Қарор 2021 йил 25 ноябрдан кучга кириши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:35 / 26.05.2026
Наманганда ЙПХ инспекторини уриб кетиб, ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 6 йилга қамалди
17:16 / 26.05.2026
Белгияда поезд ва мактаб автобуси тўқнашди
20:04 / 25.05.2026