Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қурилиш вазири ўринбосари: 15 апрелдан хонадонлар “коробка” ҳолатида қабул қилинмайди
2021 йил 15 апрелдан Ўзбекистонда қурилаётган уйлар “коробка” ҳолида сотилмайди. Бу ҳақда қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов AОКAда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида маълум қилди.
Вазир ўринбосари бундай қарорга келишга сабаб сифатида қурилиш ташкилотлари "коробка" ҳолатидаги уйнинг деворости майдонларини ҳам хонадон майдонига қўшиб юбораётганлигини кўрсатди.
“Эндиликда, уй хонадонларининг деворлари ва барча коммуникация тизимлари ўтказилган бўлсагина фойдаланишга қабул қилинади” – дейди Ш.Ҳидоятов.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра, янги қурилаётган уйларни харидорларга яшаш учун тайёр таъмирли ҳолатда ёки “коробка” ҳолида сотишга тақиқ мавжуд эмас.
Мавзуга оид
22:24 / 06.03.2026
Бош режа ўзгарди, айрим ҳудудларда биноларнинг қавати оширилди, бунга қандай эҳтиёж бор эди? – расмийлар жавоб берди
13:31 / 20.02.2026
Исломободда “Бобур боғи” барпо этиш масалалари муҳокама қилинди
20:59 / 29.12.2025
Охирги етти йилда 38 минг хонадонли кўп қаватли уйлар ноқонуний қурилган
12:35 / 20.12.2025