Light | 20:44 / 15.01.2019
21385
3 дақиқада ўқилади

Копенгагендаги талабалар ётоқхонасига хуш келибсиз!

Ҳеч кимга сир эмаски, талабалик  бу – ўқиш, мулоқот ва минимал даражадаги маблағ. Ётоқхона учун ҳақ тўлаш ёки хонани ижарага олиш – қиммат. Европада таълим олсангиз, тўлов янада юқори эканлигини айтмаса ҳам бўлади. Копенгагенда талабаларни жойлаштириш муаммосини ҳал этишга қарор қилинди.

Фото: Urban Riggers

Urban Riggers компаниясининг уддабурон архитектор ва дизайнерлари гуруҳи фойдаланилган транспорт контейнерларидан яратиладиган сузиб юрувчи ётоқхона лойиҳасини тақдим этди.

Контейнерлардан аввал фойдаланилганига қарамай, улар эски ва кир юкхоналарни эсга солмайди. Моҳир қўллар ёрдамида улар арзон ва қулай тураржойларига айлантирилди.

Фото: Urban Riggers
Фото: Urban Riggers
Фото: Urban Riggers

Уларда тўлақонли ҳаёт учун барча зарурий шароитлар мавжуд: жиҳозланган замонавий ошхона, бежирим ювиниш хонаси ва шинам ётоқхона талабаларга хизмат қилади.

Талабалар ётоқхонаси олтита контейнердан иборат учбурчак шаклида жойлаштирилган модулли конструкциядан иборат. Иншоот конструкцияси умумий ички ҳовлида сайр қилиш, юқоридаги айвончада дам олиш, кичик ўлчамдаги қайиқларда сузиш, ҳатто махсус ҳудудда барбекю тайёрлаш имконини ҳам беради.

Модулли иншоот Копенгагеннинг марказий қисми Эресунн бўғози сувларида сузиб юради. Бир ойлик тўлов 600 АҚШ долларига тенг. Бундай нархда ёшлар шаҳарнинг чекка қисмидан уйни ижарага олиши мумкин.

Фото: Urban Riggers
Фото: Urban Riggers
Фото: Urban Riggers

12 та ихчам хоналардан иборат талабалар ётоқхонаси илк марта 21 сентябрдан иш фаолиятини бошлади. Дизайн устида Даниянинг илғор архитекторларидан саналган Бьярк Ингельс иш олиб борди.

Талабалар тураржойлари билан шуғулланиш унда нима учун қизиқиш уйғотгани ҳақидаги саволга Бьярк бу лойиҳани мамлакат келажаги учун энг яхши сармоя деб ҳисоблашини айтган. Унинг фикрига кўра, ёшлар таълимига сармоя киритиш энг яхши соҳалардандир.

Фото: Urban Riggers
Фото: Urban Riggers

Бундай бинога бўлган талаб тасдиқланганидан кейин компания Даниянинг ўзи билангина чегараланмоқчи эмас. Қўшни Швеция давлатида ҳам сузиб юрувчи модулли ётоқхоналарни ташкил этиш истиқболдаги режалардан бири.

Мавзуга оид