Бизнес | 07:27 / 04.05.2026
3524
2 дақиқада ўқилади

6,5 млрд сўм – 2025 йилда даромад олган хонандалар ҳақида маълумот берилди

Жорий йил 1 май ҳолатига концерт-томоша фаолияти лицензиясига эга бўлган ва 2025 йилда ушбу фаолиятдан олган даромадлари бўйича 1100 нафар хонанда солиқ декларациясини тақдим этди.

Фото: AP

Солиқ қўмитаси хабарига кўра, декларация асосида қарийб 6,5 млрд сўм даромад кўрсатилиб, шундан солиққа тортиладиган даромад 5 млрд сўмни ва солиқ миқдори қарийб 600 млн сўмни ташкил этган.

Шундан:

- I - Рейтинг гуруҳида 47 нафари 1 495,8 млн сўм даромад кўрсатиб, шундан солиққа тортиладиган 1173,1 млн сўмдан 140,8 млн сўм даромад солиғи;

- II - Рейтинг гуруҳида 100 нафари 901,4 млн сўм даромад кўрсатиб, шундан солиққа тортиладиган 699 млн сўмдан 83,9 млн сўм даромад солиғи;

- III - Рейтинг гуруҳида 953 нафари 4 081,3 млн сўм даромад кўрсатиб, шундан солиққа тортиладиган 3 219,7 млн сўмдан 375,2 млн сўм даромад солиғи ҳисобланди.

Тақдим этилган 1100 та жами йиллик декларациянинг:

- 375 тасида даромад 1 млн сўмгача, жами 213,1 млн сўм (ўртача йиллик солиқ суммаси 54,4 минг сўм);

- 576 тасида 10 млн сўмгача, жами 2 553,2 млн сўм (ўртача йиллик солиқ суммаси 420,7 минг сўм);

- 102 тасида 20 млн сўмгача, жами 1 414,6 млн сўм (ўртача йиллик солиқ суммаси 1,3 млн сўм);

- 28 тасида 40 млн сўмгача, жами 860,6 млн сўм (ўртача йиллик солиқ суммаси 2,7 млн сўм);

- 12 тасида 60 млн сўмгача, жами 655 млн сўм (ўртача йиллик солиқ суммаси 5 млн сўм);

- 7 тасида 152 млн сўмгача, жами 782 млн сўм (ўртача йиллик солиқ 10,7 млн сўм) кўрсатилган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид