Ўзбекистон | 19:15 / 15.12.2018
18443
12 дақиқада ўқилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг асосий вазифалари белгиланади

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигини

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги президент қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Низомга кўра, вазирлик ташкилий тузилмасига қуйидагилар киради:

Вазирликнинг марказий аппарати;

Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази;

Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази;

Бош илмий-методик марказ;

Педагогик инновациялар ва касб-ҳунар таълими ўқитувчилари малакасини ошириш институти;

Ўқув устахоналари, техник регламентлар ва метрологик назорат хизмати;

Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари;

Таълим муассасаларида электрон таълимни жорий этиш маркази;

“Маънавият ва маърифат” маркази;

“Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси;

тасарруфдаги олий таълим муассасалари ва олий мактаблар;

тасарруфдаги касб-ҳунар таълими муассасалари.

Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

- олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида замонавий шароитларда иш фаолиятини ташкиллаштиришнинг илғор услуб ва шаклларини эгаллаган, мустақил фикрлайдиган, юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган, юқори билимли, малакали кадрларни тайёрлашга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

- Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш ва улар юзасидан қабул қилинган қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

- юқори малакали, янгича фикрловчи, касбий фаолият соҳасида замонавий билимларга ва малакага эга, шунингдек, ахборот-коммуникация технологиялари ва чет тилларни ўзлаштирган кадрларни олий таълим муассасаларида тайёрлашнинг юқори даражаси ва сифатини таъминлаш;

- олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини идоравий мансублигидан қатъий назар уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, ўқув-педагогик ва илмий-услубий раҳбарликни амалга ошириш, уларда мутахассислар тайёрлаш сифати, таълим мазмуни ва даражасини давлат таълим стандартлари ва малакавий талабларга мослигини таъминлаш;

- энг янги педагогик технологиялар ва ўқитиш услубларидан кенг фойдаланиш асосида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими жараёнини, ўқув режалари ва фан дастурларини такомиллаштириш, ўқув жараёнини сифат жиҳатидан янгилаш ва ўқитишнинг илғор шакллари, ахборот-коммуникация технологиялари воситаларини жорий этиш;

- олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг маънавий-ахлоқий мазмунини кучайтириш, ёшлар ўртасида мустақиллик ғояларига содиқлик, миллий қадриятларга садоқат, инсонпарварлик ва юксак маънавий ғояларни чуқур сингдириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини ташкил этишни таъминлаш;

- олий таълим муассасаларида илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, уларнинг самарадорлигини ошириш ва тадқиқот натижаларини амалиётга кенг жорий этиш, олий таълим тизими, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш, илмий-тадқиқот ишларига иқтидорли ёшларни кенг жалб этиш ҳамда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;

- олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг педагог ва раҳбар кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил этиш ва такомиллаштириш, педагог кадрларнинг касбий маҳорати сифати ва даражасини узлуксиз ошириш учун шароитларни яратиш, жумладан, педагог ва илмий ходимларнинг хорижий давлатларда малакасини ошириш ва стажировкасини ташкил этиш, шунингдек, олий таълим муассасалари, қайта тайёрлаш ва малака ошириш марказларининг ўқув жараёнларига юқори малакали хорижий олимлар, ўқитувчилар ва мутахассисларни кенг жалб қилиш;

- олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини замонавий ахборот-коммуникация технологиялари воситалари билан таъминлашни ташкиллаштириш, талабалар, ўқитувчилар ва ёш тадқиқотчиларнинг жаҳон таълим ресурслари, илғор илмий адабиётлар электрон каталоги ва маълумотлар базасига кириш имкониятларини кенгайтириш;

- жаҳоннинг илғор тажрибаларини инобатга олган ҳолда республика олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш, шунингдек, халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, олий таълим соҳасидаги мамлакатимизда эришилган ютуқларни халқаро миқёсда кенг ёритиш;

- вазирлик тасарруфидаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида молиявий маблағларни барча манбалар бўйича шакллантириш, айниқса, ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан ва уларнинг самарали ишлатилиши устидан назоратни амалга ошириш.

Вазирлик ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

- олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ва Вазирлик тасарруфидаги ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари бажарилишини таъминлайди;

- давлат таълим стандартлари, олий таълим фанларининг намунавий ўқув режалари ва дастурлари, шунингдек, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

- Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мувофиқ истиқболли таълим йўналишлари ва мутахассисликларини белгилайди;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Олий ва ўрта мхсус, касб-ҳунар таълимининг йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритади;

- ўқув жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари, янги авлод ўқув ва ўқув-услубий адабиётлар, электрон кутубхоналар жорий этилишини таъминлайди;

- давлат намунасидаги олий ва ўрта махсус маълумот тўғрисидаги ҳужжатларни тайёрлаш ва ҳисобини юритиш тартибини ишлаб чиқади;

- олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида таълимга оид қонун ҳужжатлари амалга оширилиши мониторингини олиб боради;

- олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида миллий мустақиллик ғояларига, халқнинг бой миллий ва маданий-тарихий анъаналари ва умуминсоний қадриятларга асосланган, ўсиб келаётган авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялаш ташкил этилишини амалга оширади;

- олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг намунавий уставини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди ҳамда ва Вазирлик тасарруфидаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ва ташкилотларнинг устав (низом)ларини тасдиқлайди;

- Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан биргаликда олий таълим сифатини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига республиканинг олий таълим муассасаларига абитуриентларни танлаш ва қабул қилишни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади;

- олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартлари ва олий ўқув юртидан кейинги таълимга, шунингдек, педагог кадрлар ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларининг амалга оширилишини таъминлайди;

- педагог кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этишнинг самарали шаклларини, шу жумладан, масофадан туриб ўқитиш шаклини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

- олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг раҳбарлари, педагоглари ва муҳандис-педагог ходимларига қўйиладиган малака талабларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

- олий таълим муассасасининг ректори лавозимига тайинлаш учун номзодларни белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тавсия этади, Вазирлик марказий аппарати ходимларини, олий таълим муассасалари проректорларини, филиал директори ва ўринбосарларини, коллежлар, олий мактаб директорларини, Вазирлик тизимига кирадиган ташкилотлар ва ҳудудий бўлинмалар раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;

- таълим сифатини оширишга, меҳнат бозорида рақобатбардош кадрлар тайёрлашга, педагог кадрларнинг самарали фаолияти ва ўқув жараёнини ташкил этишга ҳамда рағбатлантиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва ўқув жараёнига жорий этади;

- олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг педагог кадрларини танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади ҳамда уларнинг амалга оширилишини назорат қилади;

- олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида маркетинг тадқиқотларини ташкил этади, кадрлар тайёрлашнинг мавжуд ва истиқболли йўналишлари бўйича қабул кўрсаткичларини тайёрлайди ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига киритади;

- Вазирлик тасарруфидаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини, шунингдек, ўқув-тарбия жараёнини моддий-техник жиҳозлашни молиялаштиришнинг давлат нормативларини белгилаш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқади;

- Вазирлик тасарруфидаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ва ташкилотларнинг хўжалик, ишлаб чиқариш ва молиявий фаолияти устидан назоратни амалга оширади;

- Вазирлик тасарруфидаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ва ташкилотларнинг бюджет харажатлари ҳамда тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушган маблағларнинг даромадлар ва харажатлар сметалари ва штат жадвалларини, шунингдек уларга киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказади;

- Вазирлик тасарруфидаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ва ташкилотларнинг рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаларини ва тасдиқланган жамланма харажатлар сметаларини, штат жадвалларини, шунингдек уларга киритилган ўзгартиришларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этади;

- Вазирлик тасарруфидаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ва ташкилотларда бюджет ҳисоби юритилишини ташкил этиш ва назорат қилишни таъминлайди;

- Вазирлик тасарруфидаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ва ташкилотлардан молиявий ҳисоботларни қабул қилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тегишли давр учун жамланма молиявий ҳисоботларни тақдим этади;

- Вазирлик тасарруфидаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ва ташкилотларнинг ташкилий тузилмаларини белгиланган тартибда тасдиқлайди;

- Вазирлик тасарруфидаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ва ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлар тушуми ва сарфланиши устидан назорат қилади;

- Вазирликка марказлаштирилган тартибда ажратиладиган маблағларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларини очади;

- республика илмий-техник дастурлари бўйича фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни бажаришда олий мактабнинг илмий-техник салоҳиятидан самарали фойдаланилишини таъминлайди;

- Вазирлик тасарруфидаги олий таълим муассасалари ва ташкилотлар, илмий-тадқиқот муассасаларида фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларнинг илмий-техника дастурларини шакллантиради ва амалга оширади;

- талабалар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендиатларини аниқлайди;

- илмий ва илмий-педагог кадрлар, докторантура орқали белгиланган тартибда тайёрланишини ташкил этади;

- олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва битимлари асосида хорижий шериклар билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатади;

- идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, республиканинг олий таълим муассасаларида хорижий мамлакатлар учун мутахассислар тайёрланишини мувофиқлаштиради;

- Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги билан биргаликда давлат тилида ва бошқа тилларда дарсликлар ва ўқув қўлланмаларни нашр этиш ва уларнинг нусхаларини кўпайтиришнинг йиллик ва истиқболли режаларини ишлаб чиқади;

- Вазирлик тизими ходимларини Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотларига тақдим этишга материалларни кўриб чиқади ва хулоса беради;
- талаба-ёшлар учун белгиланган тартибда спорт тадбирларини ўтказади, уларнинг ғолибларини халқаро танловлар ва мусобақаларга юборади;

- олий мактабни ривожлантириш, фан ва техниканинг долзарб масалалари бўйича белгиланган тартибда республика ва халқаро кенгашлар, конференциялар, симпозиумлар ўтказади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид