Жаҳон | 21:26 / 07.02.2026
12279
2 дақиқада ўқилади

Энг кўп гуруч истеъмол қиладиган мамлакатлар маълум қилинди

Киши бошига энг кўп гуруч истеъмоли Мянмада қайд этилди — бир киши йилига ўртача 278,97 килограмм гуруч истеъмол қилади.

Фото: iStock

2025 йилда Хитой, Ҳиндистон ва Индонезия дунёда энг кўп гуруч истеъмол қилинган мамлакатлар бўлди.  

“Минтақавий даражада гуруч истеъмоли бўйича Жануби-Шарқий Осиё етакчилик қилади. Жаҳон умумий истеъмол ҳажмининг 50 фоизи тўғри келадиган Хитой ва Ҳиндистон мос равишда 192,8 млн тонна ва 140,3 млн тонна гуруч истеъмол қилади», — дейилади Straits Research консалтинг компанияси ҳисоботида.

Шунингдек, Индонезия (51,8 млн тонна), Бангладеш (42,2 млн тонна), Филиппин (22,5 млн тонна), Ветнам (22,4 млн тонна), Мянма (15,1 млн тонна), Тайланд (12,8 млн тонна), Япония (9,1 млн тонна) ва Бразилия (7,1 млн тонна) 2025 йилда гуруч истеъмоли бўйича топ-10 мамлакатлар қаторидан жой олди.

Киши бошига энг кўп гуруч истеъмоли Мянмада қайд этилди — бир киши йилига ўртача 278,97 килограмм гуруч истеъмол қилади. Энг кўп гуруч истеъмол қилинган Хитойда эса бир кишига тўғри келадиган гуруч миқдори 98,98 килони ташкил этади.

 

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид