Ўзбекистон | 12:15 / 09.10.2023
16718
2 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрида ичимлик суви нархи ошиши кутилмоқда

Аҳоли учун бир метр куб сув нархи 1400 сўм (амалда 400 сўм), оқова сув нархи эса 1000 сўм; юридик ташкилотлар учун ичимлик суви нархи — 3000 сўм, оқова сув нархини — 2200 сўм этиб белгилаш бўйича таклифлар халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашига тақдим этилди. Нархлар қачондан ошиши ҳозирча номаълум.

Фото: Getty Images

Тошкент шаҳрида ичимлик ҳамда оқова (канализация) сув хизматлари нархи ошиши кутилмоқда. «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ бунга «сув таъминоти тизимидаги сарф-харажатлар кескин ортгани»ни сабаб қилиб келтирган.

Хусусан, аҳоли учун бир метр куб сув нархи 1400 сўм, оқова сув нархи эса 1000 сўм, юридик ташкилотлар учун ичимлик суви нархи 3000 сўм, оқова сув нархини эса 2200 сўм этиб белгилаш бўйича таклифлар Тошкент шаҳар депутатлар кенгашига тақдим этилган.

Таъкидланишича, Тошкент шаҳридаги ошиши кутилаётган сув ва канализация нархлари Тошкент вилояти ҳамда республиканинг бошқа ҳудудларидаги айни кундаги нархлардан пастлигича қолмоқда. Депутатлар кенгаши муҳокамаси якунларидан келиб чиқиб сув ва канализация нархлари ошиш санаси ҳақида қўшимча маълумот тақдим этиб борилади.

  • Бундан аввалроқ Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятида ичимлик суви ва оқова хизматлар бўйича янги тарифлар тасдиқланганди. Андижон вилоятида эса 19 сентябрда тасдиқланган тарифларга кўра нархлар ўзгарган.

Мавзуга оид