Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“ЭКО НОМ” ва “Новатор” русумли сув ҳисоблагичлар бўйича изоҳ берилди
Ўзбекистонда истеъмолчиларга “ЭКО НОМ” ва “Новатор” русумли сув ҳисоблагичларини сотиб олмаслик ва ўрнатмаслик тавсия этилди. Чунки бу ҳисоблагичлар учун берилган сертификат муддати тугаган. “Ўзсувтаъминот” изоҳига кўра, аллақачон ўрнатилиб, пломбаланган ҳолда турган ҳисоблагичлардан фойдаланишда давом этиш мумкин. Уларни алмаштириш шарт эмас.
Фото: "Ўзсувтаъминот" АЖ
Ўзбекистонда “ЭКО НОМ” ва “Новатор” русумли сув ҳисоблагичлари учун берилган сертификатларнинг амал қилиш муддати тугаган. Шу сабабли истеъмолчилар бу ҳисоблагичларни сотиб олмасликлари ва ўрнатмасликлари керак.
“Ўзсувтаъминот” АЖ аввалроқ бу ҳақда берган хабарида бу турдаги ҳисоблагичлардан “фойдаланиш тақиқлангани” айтилган эди. Шундан сўнг компания қўшимча изоҳ берди: унга кўра, бу ҳисоблагичлардан фойдаланаётган истеъмолчилар агар ҳисоблагич пломбаланган бўлса, уни алмаштириши шарт эмас. Чунки улар сертификат амал қилиш муддати даврида ўрнатилган бўлиб, хизмат муддати ҳам инобатга олинган.

Маълум қилинишича, “ЭКО НОМ” русумли ҳисоблагичлар сертификати муддати 2020 йил 10 июлда тугаган. “ЭКО НОМ СВ” тури учун берилган ҳужжат муддати эса 2024 йил 29 ноябрда якунига етган. Шунингдек, “Новатор ЛК” туридаги ҳисоблагичларнинг сертификати амал қилиш муддати 2023 йил 30 августда тугаган.
Ўзбекистон ҳудудида фойдаланишга рухсат этилган сув ҳисоблагичлари рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Мавзуга оид
09:56 / 27.11.2025
Дарахт экиш учун ичимлик сувидан фойдаланишга қўйилган чеклов баҳор ва ёзда бекор бўлади
21:29 / 11.11.2025
«Эко Ном» ва «Новатор» русумли сув ҳисоблагичларидан фойдаланиш тақиқланди
14:46 / 05.09.2025
Тошкентда ичимлик суви таъминоти режали ўчирилади
07:12 / 12.08.2025