Ўзбекистон | 23:19 / 25.06.2020
8394
1 дақиқада ўқилади

Хориждаги абитуриентлар имтиҳонлар бошланишидан камида уч ҳафта аввал қайтиб келиши керак – ДТМ

Ҳозирда хорижда бўлиб турган, 2020/21 ўқув йили учун қабулга онлайн ҳужжат топширган абитуриентлар кириш имтиҳонларига камида 3 ҳафта қолганда Ўзбекистонга қайтиши керак, деб маълум қилинди 25 июнь куни АОКАда ўтказилган брифингда.

Давлат комиссиясининг 1-сон баёнига кўра, хориждаги абитуриентлар тестлар бошланишидан камида уч ҳафта олдин келишлари лозим.

Улар карантин талабларини тўлиқ бажарганларидан сўнг, Санитария-эпидемиология ва осойишталик агентлиги тақдим этган хулосалари асосида тест синовларига киритилади.

Мазкур тартиб юзасидан Давлат тест марказининг Kun.uz`га берган изоҳига кўра, абитуриент имтиҳонгача уч ҳафта бўлган муддатда Ўзбекистонга қайта олмаса ёки карантинда сақланган вақтида унда вирус аниқланса, кириш имтиҳонларида иштирок эта олмайди.

Мавзуга оид