Жаҳон | 09:08 / 22.03.2018
16143
2 дақиқада ўқилади

Скрипаль иши. Кремль айбловлар нега асоссиз эканини тушунтириб берди

Фото: Sputnik / Кирилл Каллиников

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Солсберида ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипалнинг заҳарланиши бўйича Россияга қўйилган айбловлар нега асоссиз эканини айтиб ўтди. Бу ҳақда RT хабар бермоқда.

«Россияга нисбатан илк айбловлар сиёсий арбоблардан чиқди – бу ҳодиса рўй берганидан атиги бир неча соат ўтиб рўй берди. Россия суиқасд учун «катта эҳтимол билан» жавобгар экани ҳақида айта бошлашди. Энди эса биз Кимёвий қуролни тақиқлаш ташкилоти экспертларидан ҳаттоки заҳарловчи модданинг дастлабки таҳлилига ҳам тахминан уч ҳафта вақт талаб этилиши ҳақида эшитмоқдамиз. Қарама-қаршиликни ўзингиз кўряпсиз», - деди Песков.

Шунингдек унинг таъкидлашича, Россияни нега айблай бошлашгани ҳозиргача тушунарсиз бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров агарда Буюк Британия асабийлашишни бас қилиб, хотиржам ҳолатга келса, бу ҳаммага фойдали бўлиши ҳақида маълум қилганди.

Мавзуга оид