Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди
Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Анвар Каримов қишлоқ хўжалиги вазирига ўринбосар бўлди. У бу лавозимда олдинроқ иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосарлигига қайтган Аҳадбек Ҳайдаров ўрнини эгаллади.
Анвар Каримов Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Мазкур тайинлов муносабати билан Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтган.
Президент администрацияси вакиллари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиқлари, тизим ташкилотлар ва ҳудудий бошқарма раҳбарлари ва департамент бошлиқлари иштирок этган йиғилишда давлат раҳбари томонидан қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда вазирлик олдига қўйилган вазифаларни бажаришда биргаликда ҳамжиҳат бўлиб меҳнат қилиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.
Анвар Расулевич Каримов 1977 йил Сирдарё вилоятида туғилган, маълумоти - олий. 1998 йилда Гулистон Давлат университети ҳамда 2002 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия Академиясини тамомлаган.
Анвар Каримов мазкур тайинловга қадар иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Бундан олдинроқ, 2023 йил февралидан буён қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Аҳадбек Ҳайдаров иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Мавзуга оид
16:31 / 04.11.2024
Ўзбекистоннинг Индонезиядаги янги элчиси тайинланди
15:44 / 01.11.2024
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари қамоққа олинди
18:28 / 30.10.2024
Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди
18:32 / 28.10.2024