«Биз тозаламасак, ким тозалайди». У энди Мажбурий меҳнатга қарши комиссияга раҳбарлик қилади
2017 йил 4 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 12-ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда сенаторлар муҳокамасига 8 масала қўйилди. Шулардан бири “Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ва халқаро меҳнат стандартларига мувофиқ фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш тўғрисида” қарори муҳокамаси бўлди.
Сенат томонидан маъқулланган қарорга мувофиқ, янги ташкил этилган парламент комиссияси фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш бўйича, шу жумладан мажбурий меҳнатдан фойдаланишни тақиқловчи Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини ва халқаро шартномаларини тўлиқ рўёбга чиқариш, бирор-бир шаклда мажбурий меҳнатни келтириб чиқарадигаан ҳолатларнинг олдини олиш ва уларга йўл қўймасликка доир чора-тадбирларни кучайтириш, шунингдек мазкур соҳадаги ишлар ҳолати ва олиб борилаётган ишлар тўғрисида кенг жаҳон ҳамжамияти эътиборига ишончли ахборот етказиб бериш мақсадида ташкил этилди.
Сенатор Светлана Ортиқова раҳбарлигидаги Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш бўйича Парламент комиссияси давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, шунингдек жисмоний шахслар томонидан фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқлари бузилишининг, шу жумладан мажбурий меҳнатдан фойдаланишининг олдини олиш устидан парламент мониторинги юритилишини ҳамда жамоатчилик назорати ўрнатилишини таъминлайди.
Сенат қарорига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашлари таркибида Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ҳудудий комиссиялари тузилади.
Мазкур ҳудудий комиссиялар жойларда фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга, шу жумладан мажбурий меҳнатдан фойдаланишнинг олдини олиш ва унга йўл қўймасликка доир кенг тушунтириш ишларини олиб боради. Бу борада жойлардаги муаммоларни ва камчиликларни ўрганиб боради.
Давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, шунингдек жисмоний шахслар томонидан фуқароларнинг кафолатланган меҳнат меҳнат ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлаш, шу жумладан мажбурий меҳнатдан фойдаланишнинг олдини олиш ва унга йўл қўймаслик учун таъсирчан назоратни таъминлаш мақсадида парламент, депутатлик ҳамда жамоатчилик назоратининг барча шаклларидан фойдаланади. Агар қоидабузарликлар аниқланган тақдирда, улар бўйича ахборотларни белгиланган тартибда таъсир чораларини қўллаш учун бандлик ва меҳнат муносабатларининг ҳудудий органлари ва прокуратура органларига тақдим этади.
Парламент комиссияси фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга, шу жумладан мажбурий меҳнатдан фойдаланишнинг олдини олиш ва унга йўл қўймасликка доир Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларини бажариш юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари томонидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини кўриб чиқиш натижаси юзасидан йилига камида бир марта Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлиси муҳокамасига киритиб боради.
Бундан ташқари, фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш бўйича қатор чоралар тасдиқланди. Хусусан, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш борасида республикада амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботни БМТ Бош Ассамблеяси расмий ҳужжати сифатида тарқатиши белгиланди.
Шу билан бирга, Ташқи ишлар вазирлиги Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси билан ҳамкорликда бу борада олиб борилаётгаан кенг кўламли ишлар тўғрисидаги ахборотни чет элдаги консуллик муассасалари орқали жаҳон ҳамжамияти ва халқаро ташкилотлар эътиборига етказиш юзасидан таъсирчан чора-тадбирларни кўриши белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, июль ойида Светлана Ортиқова Халқаро пресс-клуб ва «Биз учун муҳим» ҳамкорлигида ўтказилган, Олий Мажлис Сенати аъзоларининг ярим йиллик фаолиятига бағишланган учрашувда қатнашган ва журналистларнинг саволларига жавоб қайтарганди.
Ўшанда сенатор журналистнинг ўқитувчилар, шифокорлар ва мактабгача таълим муассасалари ходимларининг кўча тозалаш ишларига жалб этилишига изоҳ сўрашига кутилмаган тарзда жавоб қайтарганди.
«Сиз билан биз яшайдиган ернинг юзини сиз билан биз тозаламасак, ташқаридан келган одам тозалаб берадими? Тошкентда чиқинди ташийдиган махсус автомобиллар тўлиб кетиб, чиқиндиларни ташишга улгура олмаяпти.Тозалаш ишларини ҳам кимдир қилиши керак-ку?», деганди у.
Мавзуга оид
15:48 / 20.11.2024
Сенат қўмиталарига раислар сайланди
13:56 / 19.11.2024
Танзила Норбоева Сенат раиси лавозимига қайта сайланди
12:40 / 19.11.2024
2025 йилда туман ва шаҳарлар бюджетлари 1,5 баробарга ошади
12:27 / 19.11.2024