Жаҳон | 14:44 / 12.09.2018
11952
1 дақиқада ўқилади

Лавров «заҳарланган» Россия-АҚШ муносабатлари ҳақида гапирди

Фото: Владимир Астапкович/РИА Новости

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия-Америка муносабатларига баҳо берди, дея хабар қилмоқда РИА «Новости» Шарқий иқтисодий форум-2018дан.

Лавровнинг сўзларига кўра, «сал нимадир нотўғри бўлса» мажбурий чоралар қўллаётган Америка томонининг сиёсати узоқ муддатли муваффақиятга олиб келмайди. Вазирнинг таъкидлашича, мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар ҳозирги пайтда «энг заҳарланган» ҳолатда турибди.

«Менимча, бу ердаги бошқа мамлакатлар фуқаролари Россия ва Қўшма Штатлар бундай инқироз ҳолатида бўлиб турганидан хурсанд эмаслиги, бу ҳеч кимга ёқмаётгани аниқдир», - дея маълум қилди Лавров.

Шунингдек, у бу икки мамлакат халқларига муносиб эмаслигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лавров АҚШни доллар манипуляциясида айблаганди.

Мавзуга оид