Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ раҳбарияти ходимларга 20 тадан протокол тузиш мажбуриятини юклагани айтилмоқда
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ раҳбарияти ходимларга 20 тадан протокол тузиш мажбуриятини юклагани айтилган аудио тарқалди. ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Муносабатда ёзилишича, аудиоёзувдаги овоз Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғининг ўринбосари Шаҳриддин Қўшоқов ва навбатчи Э.Алимовники бўлиб, аудиоёзув юзасидан ИИВ ЖХД ЙҲХХ томонидан хизмат текшируви ўтказилиши белгиланган.
Тарқалган аудиоёзувда икки кишининг буйруғи берилган. Улардан бири «Барча шаҳар ва туман раҳбари диққатига, ҳар бир ходим барча қоидабузарликлар бўйича йигирматадан протокол тузиб топширади», деган.
«Иш натижаларига эътибор беринглар, ходимларингизни қаттиқ контрол қилинглар. Ҳурматли раҳбарлар, маст бўйича ишимиз пасайиб кетган. Маст бўйича иш қилмаяпсизлар. Битта Чироқчи тумани яхши натижа кўрсатган. Ҳамма шаҳар ва туманларга тааллуқли. Раҳбар томонидан маст бўйича ҳар куни биттадан топшириқ берилди. Албатта кечқурун чақириб ёки жазолаб, қаттиқ гапириб бажартириш керакми?» дейди иккинчи овоз.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Янгийўлда «участкавой»лардан кунига 2тадан фуқарони жаримага тортиш талаб қилинаётгани ҳақида хабар берилганди.
Шунингдек, Фарғона вилояти Қува туманида профилактика инспектори туман ИИБ бошлиғи ўринбосари ўз молхонаси қурилишида инспекторларни ишлатгани, улардан 55 минг сўмдан пул йиғиб олгани, ҳайдовчиларни жаримага тортиш бўйича «план» белгилаганини айтганди.
Мавзуга оид
13:30 / 28.02.2025
Узун туман ИИБда фуқаро вафот этиши билан боғлиқ ҳолатни прокуратура ва Омбудсман ўрганмоқда
10:36 / 06.09.2024
«Ҳар бир ходимга кунига 20 тагача протокол» – Тошкент вилоятида ЙҲХХ ходимларига мажбурий «план» қўйилмоқда
14:00 / 27.01.2024
Ўзбекистон сув ва саломатлик муаммолари бўйича халқаро протоколга қўшилди
14:25 / 06.07.2022