Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий банк валюталар курсини янгилади. Доллар 323 сўмга кўтарилди
Фото: Vladimir Solomyani / Unsplash.com
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 21 августдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 323 сўмга кўтарилган ва 1 доллар 9384 сўмга етган.
1 евро курси 301,58 сўмга ошиб, 10 393,72 сўмни ташкил этган.
1 рубль эса 1,67 сўмга қимматлашиб, 140,14 сўмга тенг бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Бундан олдин, 20 августдан тижорат банклари нақд валюта сотишни бошлагани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
18:54 / 02.02.2026
Жаҳон бозорида олтин ва кумуш нархи қулади
20:07 / 25.01.2026
Андижонда қарийб 19 минг долларни нонлар орасига яшириб олиб чиқиб кетмоқчи бўлган фуқаро ушланди
07:30 / 08.01.2026
Европа валюталари харитаси: энг қиммат валюта қайси?
21:30 / 29.12.2025