Фан-техника | 08:13 / 02.04.2018
26281
2 дақиқада ўқилади

Илон Маск Tesla «банкротлиги» ҳақида маълум қилди

Фото: Wall-Street.ro

Tesla асосчиси Илон Маск компания банкротликка юз тутгани ҳақида «маълум қилди». У твиттердаги саҳифасида 1 апрель куни муносабати билан шундай ҳазил баёнот берган.

«Пул ишлаб топишга қаратилган кескин саъй-ҳаракатларга қарамай, биз шуни афсус билан хабар берамизки, Tesla бутунлай банкрот деб топилди. Шу даражада банкротки, сизлар ҳаттоки буни тасаввур ҳам қила олмайсизлар», - дея ёзган Маск.

Унинг таъкидлашича, АҚШнинг банкротлик тўғрисидаги кодексида бир неча боблар бор, ҳамда Tesla, унинг сўзларига кўра, «уларнинг барчасини йиғишга муваффақ бўлди».

«Илон Tesla Model 3 ёнида беҳуш ҳолатда ётгани аниқланди. Унинг юзларида қуриб қолган кўз ёшлари излари ҳамон кўриниб турибди», - дея қўшимча қилиб ўтди Маск.

 

Мавзуга оид