FT: Швейцариянинг Credit Suisse банкига ўзбекистонлик мижозларни жалб қилиш тақиқланди
Швейцариянинг UBS гуруҳи Credit Suisse банкини сотиб олгач, пул ювиш ва коррупция хавфини чеклаш мақсадида банкка хавф даражаси юқори бўлган қатор мамлакатлар, хусусан Ўзбекистондан янги мижозларни жалб қилишни тақиқлади.
Швейцариянинг энг йирик UBS банки ўз рақиби Credit Suisse банкини сотиб олишни тугатганидан сўнг, ўз ходимларига қаттиқ чекловлар, жумладан, хавф даражаси юқори бўлган мамлакатлардан янги мижозларни жалб қилишни тақиқлади. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.
Пул ювиш, порахўрлик ва коррупция хавфини чеклаш мақсадида ходимларга хавф даражаси юқори бўлган қатор мамлакатлардан янги мижозларни жалб қилиш тақиқланган. Бундай давлатлар қаторига Ўзбекистон ҳам киритилган. Рўйхатда Қирғизистон, Афғонистон, Албания, Беларус, Буркина-Фасо, Конго Демократик Республикаси, Салвадор, Эритрея, Эфиопия, Гвинея, Гаити, Ироқ, Косово, Ливия, Молдова, Мянма, Никарагуа, Фаластин, Россия, Жанубий Судан, Шри-Ланка, Судан, Тожикистон, Туркманистон, Венесуэла, Яман ва Зимбабве ҳам бор.
Шунингдек, эҳтимолий пул ювиш ҳолатларига қарши курашиш мақсадида Украина сиёсатчилари ва давлат компанияларига ҳам хизмат кўрсатиш тақиқланган.
UBS ва Credit Suisse 2023 йил 19 мартда бирлашганини эълон қилди. Бунда Credit Suisse 3,2 миллиард долларга баҳоланди, бу банк бозор капиталлашуви қийматининг ярмига тенг. Бунга Credit Suisse банкининг кўплаб молиявий муаммолари сабаб бўлган.
Мавзуга оид
13:11 / 23.11.2024
Ўзбекистон ва Швейцария шартномавий-ҳуқуқий базани кенгайтиришга келишиб олди
18:15 / 28.10.2024
Ўзбекистоннинг Швейцариядаги янги тайинланган элчиси иш бошлади
18:03 / 14.10.2024
Швейцарияда рекорд даражада кучли лазер яратилди: у нимага керак?
14:50 / 25.09.2024